Қайднома

Қидирув

Олий лига 18-тур учрашувлари якунланди

Олий лига 18-тур учрашувлари якунланди

  18.08.2017 21:39
  0
  674
Олий лига 18-тур учрашувлари якунланди

Ўзбекистон миллий чемпионати – Олий лиганинг 18-туридан ўрин олган “Динамо” – “Пахтакор” учрашуви ўз ниҳоясига етди

Унда 0:0 ҳисоби қайд этилиб, жамоалар муроса кўчасини танлади.

Ҳар икки жамоада ҳам вазиятлар бўлганига қарамай, на биринчи, на иккинчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Шу тариқа, Самарқанддаги ўйинда нурсиз дуранг қайд этилди.

Олий лига, 18-тур

«Динамо» (Самарқанд) – «Пахтакор» (Тошкент) 0:0 (0:0, 0:0)

Динамо: Жўраев, Бозоров, Азимов, Сулаймонов, Рогак, Холматов, Николаев, Мамажонов, Сафаров, Ораховац, Исмоилов.

Пахтакор: Лобанов, Аҳмедов, Каримов, Искандеров, Сергеев, Ҳошимов, Козак, Канюк, Симич, Аъзамов, Безерра.
****

Ўзбекистон миллий чемпионати – Олий лиганинг 18-туридан ўрин олган “Металлург” – “Локомотив” учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Унда 1:2 ҳисоби қайд этилиб, тошкентликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, биринчи бўлимнинг 28-дақиқасида Олег Зотеев ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 52-дақиқага келиб Марат Бикмаев рақиб дарвозасини иккинчи бор ишғол этди.

Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Исоқжонов битта голга жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. Якуний ҳисоб – 1:2.

Шу тариқа, “Локомотив” сафарда “Металлург”ни мағлуб этди.

Олий лига, 18-тур

«Металлург» (Бекобод) – «Локомотив» (Тошкент) 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар: 0:1 - 28 Зотеев, 0:2 - 52 Бикмаев., 1:2 - 90 Исоқжонов.

Металлург: Сафоев, Хусинов, Ҳошимов, Одилов, Нўъмонов, Тошматов, Абдуллаев, Сулаймонов, Зиёвутдинов, Исоқжонов, Абдумўминов.

Локомотив: Нестеров, Махарадзе, Алибоев, Бикмаев, Мирзаев, Кападзе, Тўхтахўжав, Бобожонов, Муҳаммадиев, Зотеев, Коне.

***

Ўзбекистон миллий чемпионати – Олий лиганинг 18-туридан ўрин олган “Насаф” – “Бунёдкор” учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Унда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, тошкентликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлимнинг 34-дақиқасида Отабек Шукуров томонидан пенальтидан киритилган гол, якунда Қосимов жамоасига ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” Қаршида “Насаф”ни кичик ҳисобда енгди.

Олий лига, 18-тур

«Насаф» (Қарши) – «Бунёдкор» (Тошкент) 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 - 34 пенальти, Шукуров.

Насаф: Қувватов, Шораҳмедов, Ғаниев, Ҳамробеков, Эркинов, Абдураҳимов, Голбан, Сайфиев, Черан, Ҳасанов, Эшмуродов.

Бунёдкор: Султонов, Қобилов, Комилов, Ғофуров, Иброҳимов, Нурматов, Ҳамдамов, Аҳмадалиев, Гадоев, Шукуров, Қосимов.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz