Қайднома

Қидирув

Олий лига: «Бухоро» Тошкентда уч очко ишлади

Олий лига: «Бухоро» Тошкентда уч очко ишлади

  19.08.2017 19:42
  0
  742
Олий лига: «Бухоро» Тошкентда уч очко ишлади

Олий лига 18 турининг бугунги баҳслари давом этмоқда.

Бироз олдин якунланган «Обод» ҳамда «Бухоро» учрашуви ўз поёнига етди. Мухлисбоп ва голларга бой тарзда кечган баҳс 2:3 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.

6 дақиқада Жавоҳир Қаҳрамонов «Бухоро»ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 45 дақиқада Саламат Қутибоев орадаги фарқни яна биттага оширди.

Иккичи бўлимни «Обод» тезкор гол билан бошлади. Аниқроғи, 48 дақиқада Темур Васильев ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди. Бироқ 79 дақиқада Роббим Ҳасанов орадаги фарқни яна иккитага етказди, 1:3.

Учрашувдаги сўнгги гол эса «Обод» футболчиси Темур Толипов томонидан 83 дақиқада киритилди.

Шу тариқа «Бухоро» ўз ҳисобидаги очколари сонини яна учтага кўпайтириб олди.

«Обод»–«Бухоро»-2:3 (0:2)

Ҳакамлар: И. Иброҳимов (Нукус); Д. Сарсенов (Нукус); Б. Канназаров (Нукус); Д. Жалимов (Тошкент вил.).

Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).

Голлар: Темур Васильев (48), Темур Толипов (83) - Жавоҳир Қаҳрамонов (6), Саламат Қутибоев (45), Роббим Ҳасанов (79).

Обод: Шоҳрух Эшбўтаев, Тимур Васильев (Муҳаммад Комилов, 79), Абдурасул Комилов, Алишер Мирзаев (Санжар Тўрақулов, 58), Рустам Аъзамов, Боситхон Раҳимов, Бурхон Усмонов, Тимур Толипов, Достон Абдураҳмонов (Ғулом Ўрунов, 75), Элбек Равшанов, Обид Ҳакимов.

Бухоро: Акмал Турсунбоев, Бобуржон Омонов, Санъат Шихов (Зоҳир Пиримов, 38), Артём Филипосян, Раббим Ҳасанов, Владимир Баенко, Алишер Саматов, Саламат Қутибоев, Иван Нагаев (Азамат Алланиёзов, 84), Алишер Саноев (Нозим Умуров, 59), Жавоҳир Қаҳрамонов.

Комиссар: Ф. Магаметов.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz