Қайднома

Қидирув

Неймарнинг нархига нималар сотиб олиш мумкин? (2-қисм)

Неймарнинг нархига нималар сотиб олиш мумкин? (2-қисм)

  21.08.2017 03:31
  0
  1476
Неймарнинг нархига нималар сотиб олиш мумкин? (2-қисм)

Неймарнинг фантастикадек туюлган трансфери амалга ошгач, ўзига хос «изланиш»ларга йўл очилди: «ПСЖ» томонидан тўланадиган 222 миллион еврога аслида яна нималар харид қилиш мумкин?

Хусусан, football.ua сайти ходимлари ҳам маркетинг бўйича билимларини ишга солиб, шунча пул қандай қимматбаҳо нарсаларга эгалик қилиш имконини бериши ёки нималарга етиши масаласида қизиқарли рўйхат тузиб чиқишди.

1. 5та AH-64 Apache вертолёти

AH-64 Apache — АҚШ армияси фахри. Ушбу ҳарбий техника шунингдек, Исроил, Голландия ва Япония армиясида ҳам бор. Битта вертолётнинг нархи модификациясига қараб, 44-51 млн. еврога тенг.

2. 555та Lamborgini Aventador автомобили

Aventador 6,5 литр ҳажмга эга 12 цилиндрли двигатель билан жиҳозланган ва унинг қуввати 700 от кучига тенг. Ушбу модель атиги 4 минг дона ишлаб чиқарилган, холос. Автомобиль суръатини соатига 350 километрга ошириш мумкин. Унинг 100 километр|соат тезлик олиши учун эса 2,9 сония кифоя қилади. Lamborgini Aventador нархи - чамаси 400 000 евро.

3. 3та Boeing 737-70 йўловчи самолёти

Ушбу самолёт яқин ва узоқ масофаларга мўлжалланган тор фюзеляжли реактив ҳаво кемасидир. 1996 йилдан Bоeing компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган 737NG сиғими бўйича 4 хил вариантда: 110 нафардан 210 нафаргача йўловчи олади. 2014 йилнинг 16 июль куни баҳоси 67,5 млн. еврони ташкил қилувчи Boeing 737-70нинг юбилей - 5000-нусхаси фойдаланишга топширилди.

4. «Шахтёр» ва «Аякс»нинг тўлиқ таркиби

Transfermkt.dе портали маълумотларига кўра, Амс-тердамнинг «Аякс» клуби тракибидаги барча футболчиларнинг умумий баҳоси 111,2 млн. еврога тенг.

Эътибор беринг, гап аввалги мавсум ЕЛ финалида «МЮ»га қарши тўп сурган жамоа ҳақида кетяпти. Донецкнинг «Шахтёр» клуби вакиллари эса умумий ҳисобда 107,9 млн. еврога баҳоланган. Демак, Голландия ва Украина грандлари жами 219 миллион евролик таркибга эгалар.

5. Неймарнинг 2 960 000 дона янги футболкаси

Парижликлар «ПСЖ» расмий дўконида орқасига «Неймар» ёзуви туширилган клуб футболкаларини сотувга чиқариб бўлдилар. Ушбу формага эгалик қилишни хоҳлаган киши 75 евро тўласа, бас.

6. Арсен Венгернинг «Арсенал» бошқарувидаги 25 йиллик маоши

«Канонирлар»нинг абадийдек устози айни пайт йилига 8,9 миллион фунт миқдорида маош олади. Шундай экан, 222 млн. евро француз мутахассисини 25 йил давомида узлуксиз иш ҳақи билан таъминлашга етади.

7. 132 шиша энг қимматбаҳо коньяк

Henri IV Dudognon ер юзидаги энг қимматбаҳо коньяк ва алкоголь ичимлиги сифатида Гиннес рекордлар китобига киритилган. 2009 йили Дубайда унинг бир шишаси учун 1,7 миллион евро тўланган.

8. 2та Vodafone Аrena стадиони

Vodafone - Истанбулда қад кўтарган янги стадион ва у «Бешиктош»га тегишли. Лойиҳанинг тахминий баҳоси - 104 миллион евро. 41 903 мухлисни сиғдирадиган стадион 2016 йилнинг 10 апрель куни расман фойдаланишга топширилган.

9. «Парк де Пренс» стадиони VIP-ложаси учун 84 539 дона абонемент

1 дона абонементнинг баҳоси - 2686 евро. Оддий секторлар учун чиқарилган йиллик абонементни эса чамаси 500 еврога харид қилиш мумкин.

10. 100 миллион донадан кўп энг қимматбаҳо шоколад

Chocopologie by Knipshildt - бу сайёрамиздаги энг нархи баланд шоколад. Ширинликлар бизнесида 100 йиллик тажрибага эга компания 453 граммли маҳсулотини 2200 еврога сотади.

11. Украина премьер-лигасида 20та жамоани 2 мавсум давомида ушлаб туриш

Украина чемпионати мезонлари бўйича битта жамоанинг мавсум давомидаги харажати ўртача ҳисобда чамаси 5 миллион еврога тенг. Демак, битта мавсумда 100 «лимон» эвазига 20та клубни бемалол молиялаштириш мумкин.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz