Қайднома

Қидирув

Франция чемпионати: ПСЖдан йирик ғалаба, Неймардан эса дубль

Франция чемпионати: ПСЖдан йирик ғалаба, Неймардан эса дубль

  21.08.2017 02:19
  0
  641
Франция чемпионати: ПСЖдан йирик ғалаба, Неймардан эса дубль

Франция чемпионатининг 3-туридан ўрин олган ПСЖ ҳамда "Тулуза" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.

Унда мезбонлар йирик 6:2 ҳисобида зафар қучишди.

Учрашувда мезбонлар биринчи бўлиб дарвозаларидан гол ўтказиб юборган бўлишсада, кейинчалик рақиба дарвозасига 6 та гол уришди.

Дунёнинг энг қиммат футболчиси Неймар дубль муаллифига айланиш билан бирга иккита голга ҳам ассистентлик қилди.

ПСЖ – "Тулуза" 6:2

Голлар: 0:1 – 18 Градель, 1:1 – 31 Неймар, 2:1 – 35 Рабьо, 3:1 – 75, пенальти Кавани, 3:2 – 78, автогол Тиаго Силва, 4:2 – 82 Пасторе, 5:2 – 84 Курзава, 6:2 – 90 Неймар.

ПСЖ: Ареоля, Кимпембе, Курзава, Дани Алвес, Тиаго Силва, Верратти, Мотта (Пасторе, 68), Рабьо, Ди Мария (Дракслер, 85), Неймар, Кавани (Ло Чельсо, 85).

"Тулуза": Лафон, Диоп, Мубандже, Амьен Аду, Жюльен, Сомалиа, Блен, Дурмаз (Жан, 46), Градель (Мишлен, 62), Тойвонен (Машаш, 58), Делор.

Огоҳлантириш: Верратти (36), Диоп (56), Блен (68), Мишлен (81), Жан (90).

Четлатиш: Верратти (69).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz