Қайднома

Қидирув

Коутиньо«Барселона»га ўтишга яқин турибди

Коутиньо«Барселона»га ўтишга яқин турибди

  21.08.2017 16:26
  0
  835
Коутиньо«Барселона»га ўтишга яқин турибди

Каталония матбуоти томонидан хабар қилинишича «Барселона» раҳбарияти «Ливерпул»дан Филиппе Коутиньони сотиб олишга яқин турибди.

«Барселона» раҳбарияти Коутиньонинг яқинларига бу ҳақида хабар бергани ҳам айтилмоқда. Яқин вақтлар ичида трансфер амалга ошиши лозим. Шу билан бирга «Барселона» ЕЧЛ гуруҳ босқичига ташланадиган қуръа маросимидан сўнг «Ливерпул» билан музокарани давом эттириши ҳам хабар қилинган.

Коутиньонинг ўзи «Ливерпул»дан кетишни истамоқда, аммо мерсисайдликлар раҳбарияти уни сотишга мутлақо қарши. Шу боис «Ливерпул» «Барселона» томонидан таклиф этилган 82 миллион фунт маблағни рад этган. Каталонияликлар бундан ташқари яна 36 миллион фунт мукофот ҳам ваъда қилишган эди.

Агар «Барселона» бу таклиф ҳам қабул қилинмаса, «Ливерпул» билан музокараларни тўхтатмоқчи.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz