Қайднома

Қидирув

Омадинг берсин, жаноб Бабаян!

Омадинг берсин, жаноб Бабаян!

  22.08.2017 10:10
  0
  2873
Омадинг берсин, жаноб Бабаян!

Бу гапларимни эслаб ўтасан,

Мурод-мақсадга бир кун етасан,

Машҳур бўлиб, овоза кетасан,

Сабр-тоқат сенга, жаноб Бабаян.

 

Устозларинг юзига бир қара,

Дилида армон битилган яра,

Мундиал қадрини улардан сўра,

Фикр қил, сабр берсин, жаноб Бабаян.

 

«Ара»ни хор йиғлатган японлар,

Эсдан чиқмас, ҳеч ўша онлар,

Эслаб қўйсин, азамат ўғлонлар,

Бу куйга тушганинг йўқ, Бабаян.

Йўлимиздадир Хитой девори,

Ўтиб олсак, бу - ўзбекнинг ори,

Олдинда ҳали ҳаётнинг бари,

Бардам бўл, қўрқма, жаноб Бабаян.

 

Корейсларни аста мот қилишни,

Гол уриб, фақат олға юришни,

Тиржайиб маъюс, кулиб туришни,

Гейнрихдан сўра, жаноб Бабаян.

 

Байроқ ҳилпирасин сен туфайли,

Эрон ортидан карвон бўл, майли,

Шудир мухлисга «музқаймоқ» сайли,

Рақибларинг лол, жаноб Бабаян.

Мухлислар улашиб мамнуният,

Россияга борамиз - яхши ният,

Юртда номинг қолар абадият,

Омадинг берсин, жаноб Бабаян.

 

 

Рақиблар олдида кўрсатиб бўй,

Мустақиллик кунига қилсанг тўй,

Ўша он Фарҳодни ҳам эслаб қўй,

Ёддан чиқмасин, жаноб Бабаян.

Фарҳоджон  УМРЗОҚОВ,

Фарғона шаҳри.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz