Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон терма жамоасини Азамат Абдураимов бошқарадими?

Ўзбекистон терма жамоасини Азамат Абдураимов бошқарадими?

  22.08.2017 17:14
  1
  2367
Ўзбекистон терма жамоасини Азамат Абдураимов бошқарадими?

2017 йилнинг 12 сентябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерациясида ташкилот низомига мувофиқ ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилади. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар берди.

Унда Конференция делегатлари, меҳмонлар, матбуот вакилларига 2014–2017 йилларда амалга оширилган ишлари юзасидан ЎФФ президентининг ҳисоботи, шунингдек, ЎФФнинг молиявий ҳисоботи ҳам тақдим этилади.

Конференцияда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг президентлик сайлови бўлиб ўтади. Бундан ташқари кун тартибидан янги раҳбарият таркиби, янги структурани тасдиқлаш каби масалалар ҳам ўрин олган. 

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия қўмитасининг 15 июндаги қарорига кўра сентябрь ойида Федерация фаолиятида ўзгаришлар бўлиши белгиланганди.

12 сентябрь куни терма жамоа бош мураббийи ҳам ўзгариши кутилмоқда.

Инсайдерлик хабарларига кўра, Федерацияга Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, «Ўзавтосаноат» АК раиси Улуғбек Рўзиқулов президент бўлади, терма жамоа бошқаруви эса собиқ футболчи Азамат Абдураимов қўлига ўтади.


Манба: www.tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Yana validoni pachasi bilan olami shekilli iltmos terma taqdiriga masulyatliroq bolilar iltmos
25.08.2017 13:07

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz