Қайднома

Қидирув

«Реал» Роналду ишида ютқазди

«Реал» Роналду ишида ютқазди

  23.08.2017 00:10
  0
  645
«Реал» Роналду ишида ютқазди

Мадриднинг “Реал” клуби Криштиану Роналдунинг 5 ўйинлик дисквалификациясини  қисқартиришни уддалай олмади.

Испания спорт ишлари бўйўича арбитраж суди (TAD) мадридликларнинг аппеляциясига  рад жавобини қайтарган ва қарорни ўз кучида қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли ҳужумчи Испания Суперкубоги доирасида “Барселона”га қарши учрашув (3:1) да четлатилганидан сўнг марказий ҳакам Рикардо Бенгоэчеани туртиб юборганди.

5 ўйинга четлатилган португалиялик футболчи Испания Суперкубогининг “Барселона”га қарши жавоб учрашуви  (2:0) ва Испания  чемпионатининг 1-туридан ўрин олган “Депортиво”га қарши учрашуви (3:0) ни ўтказиб юборди.

Бундан ташқари Роналду яна “Валенсия”, “Леванте” ва “Реал Сосьедад” жамоаларига қарши учрашувларда “Реал”га ёрдам бера олмайди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz