Қайднома

Қидирув

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 68-сонида

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 68-сонида

  24.08.2017 10:54
  0
  658
Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 68-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 68-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Жавлон ГУСЕЙНОВ:«Рақиблар эмас, уларнинг мураббийлари кучли»

Таиланд чемпионатининг биринчи лигасида тўп сурган тажрибали ҳимоячи Жавлон Гусейнов яна Ўзбекистонга қайтди ва давралар оралиғида Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси билан шартнома имзолади. Жавлон билан суҳбатимиз мобайнида у айнан шу масалаларга ойдинлик киритди.

- Ўзгаришлар даври

Хайрулла Ҳамидовнинг футбол журналистикасидаги ўрни ҳақида истаганча гапириш мумкин. Энг қисқа таъриф эса шундаки, унинг ўз ихлосмандлари бор. Бу мухлислик шу қадар садоқатли эканки, шунча йил ўтса ҳам унутишмабди. Хайрулла Ҳамидов узоқ йиллар шарҳловчиликдан четда юрди, аммо шунда ҳам эсдан чиқаришмади. Телевидениега кимлар келиб-кетмади, дейсиз, футбол шарҳлайман, деганлар ҳам бисёр эди. Бироқ ишқибозлар Хайрулла Ҳамидовни соғиниб яшашди.

-Киройи стадионинг бўлса…

ОЛИЙ ЛИГА КЛУБЛАРИНИНГ СТАДИОНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР.

- Саҳна кенгайди, лекин…

Ортда қолган дам олиш кунларида Европанинг бир қатор топ-чемпионатларида дастлабки тур ўйинлари ўтказилди. Охирги «уик-энд» нафақат яшил майдонларда, балки уларнинг ташқарисидаги эътиборли воқеалари билан ёдда қоладиган бўлди. Ҳикоямизни кутилмаган баёнот билан бошлашга қарор қилдик.

- Мануэль Фернандеш: «Шунчаки, зарбам кучли»

Москванинг «Локомотив» клуби ярим ҳимоячиси Мануэл Фернандеш «Спартак» билан бўлган баҳсда ажойиб ҳаракатлари орқали кўпчиликнинг эътиборига тушди. Эслатиб ўтамиз, «Локо» мазкур учрашувда 0:2 ҳисобида ортда бораётиб, якунда 4:3 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдан сўнг у россиялик журналистларга интервью берди.

- Нарх бўрттирилишига қарши

Ойига юз миллионлаб маблағ сарфлаб, сўнг бўрттирилган нархлардан шикоят қилиш жуда осон! Бу ҳақда Гвардиола, Моуриньо ва бошқалар нима дейишяпти? Футболчиларнинг нархи борасидаги ақл бовар қилмас воқеалар хусусида фақат мухлисларгина гапиришмаяпти. Йўқ, бу мавзу бўйича барчанинг фикри бир жойдан чиқади. Жумладан, мураббийларнинг ҳам. Боз устига, кўп маблағ сарфлаётган клублар етакчиларининг қарашлари ҳам муштарак. Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган цитаталар бунга исбот бўла олади.

- Муҳаббат ва нафрат

Ўтган мавсум якунларига кўра, ички чемпионатда учинчи ўрин, Европа Лигаси стартидаги шармандали натижа. ПСВ ишқибозларининг жамоа бош мураббийи Филлип Кокуга бўлган севги ва ҳурмати ўрнини нафрат ва тушунмовчилик эгаллади. Яқин ўтмишда афсонавий футболчи сифатида эъзозланиб, мураббийлик фаолиятида турли мураккабликларга дуч келаётган мутахассис ҳақида билмоқчи бўлганлар қуйидаги мақола билан танишишлари мумкин.

- «Пичичи» кимга насиб қилади?

Soccer.ru Лионель Мессининг Испания примерасида Роналдудан кўпроқ гол уришига шубҳа билан қарамоқда. Аммо тўпурарлар пойгасида ушбу жуфтликнинг қатнашиши муқаррар. Хўш, «Пичичи»ни қўлга киритиш йўлида Лео ва Криштиануга яна қайси футболчилар рақобат тақдим этишлари мумкин? Бугунги фотогалерея айнан шу мавзуга бағишланади.

- Муаммо ечими Паулиньоми ёки Коутиньо?

«Барселона»нинг Хитой чемпионатида тўп сураётган футболчини харид қилиши камдан-кам кузатиладиган воқеалар сирасига киради. Айниқса, унинг ёши ўттизга яқинлашиб қолган бўлса, бундай трансфер ҳеч кимнинг хаёлига келмайди. Soccer.ru ушбу келишувнинг каталония­ликлар учун нечоғли аҳамиятли экани ҳақида сўз юритади.

- Дани Себальос: «Ўироллик клуби»да ўйнаш шараф»

Мадриднинг «Реал» клуби янги мавсум олдидан ёш, умидли футболчилардан бўлган Дани Себальосни ўз сафига қўшиб олди. Яқинда футболчи янги жамоаси борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бразилияликлар Парижни севишади

«ПСЖ» ва бразилиялик футболчилар ўртасида доимо ўзгача муносабат сақланиб келган. Юлдузлар, суперюлдузлар, оддий футболчилар, умуман, бразилияликлар бу жамоада фаолият юритишган. Улар орасида Пеле биринчи бўлиши мумкин эди...

- Жазодан жабрдийдага қандай манфаат?

Англия ФА симуляциларга барҳам бериш мақсадида айёр футбочиларни жазолашга қарор қилди. Бир қарашда ўринли қарор - ғирромлик ёрдамида мақсадга эришмоқчи бўлган футболчи жазога лойиқ. Иккинчи томондан, жабрдийда жамоа учун бу чорадан ҳеч қандай манфаат йўқ. Яъни, симуляция эвазига ишланган пенальтидан урилган гол бекор қилинмайди. Бу эса тўйдан кейин чалинган ноғорадек гап...

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz