Қайднома

Қидирув

Futbol TV бугун ЕЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимини намойиш этади

Futbol TV бугун ЕЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимини намойиш этади

  24.08.2017 19:56
  0
  637
Futbol TV бугун ЕЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимини намойиш этади

Бугун, 24 август куни соат 21:00 да Монако шаҳрида 2017/18 йилги мавсум учун УЭФА чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Сиз соат 21:00 дан бошлаб мазкур маросимни Futbol TV  телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин!

Жамоалар 8 та гуруҳга ажратилади. 1 ва 2-ўринни эгаллаган клублар нимчоракфиналга йўлланма олади. 3-ўрин эгалари Европа лигаси плей офф босқичида иштирок этади.

Улар қуръа ташлаш жараёнида тўрт саватчага ажратилади.

1-саватча: «Реал» (Испания), «Бавария» (Германия), «Челси» (Англия), «Ювентус» (Италия), «Монако» (Франция), «Бенфика» (Португалия), «Спартак» (Россия), «Шахтёр» (Украина).

2-саватча: «Барселона», «Атлетико», «Севиля» (барчаси - Испания), «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» (иккаласи ҳам - Англия), «Боруссия», (Дортмунд, Германия), ПСЖ (Франция), «Порту» (Португалия).

3-саватча: «Наполи», «Рома» (иккаласи ҳам - Италия), «Тоттенҳем», «Ливерпул» (иккаласи ҳам - Англия), «Базел» (Швейцария), «Олимпиакос» (Греция), «Андерлехт» (Белгия), «Бешиктош» (Туркия).

4-саватча: ЦСКА (Россия), «Селтик» (Шотландия), «Фееноорд» (Нидерландия), «Марибор» (Словения), «РБ Лейпциг» (Германия), «Қорабоғ» (Озарбайжон), АПОЭЛ (Кипр), «Спортинг» (Португалия).

Бугун шунингдек, УЭФА талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчиси ва энг яхши аёл футболчиси номлари ҳам аниқланади.


Манба: www.uzreport.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz