Қайднома

Қидирув

Бокс. Жаҳон чемпионати. Боксчиларимизнинг рақиблари маълум

Бокс. Жаҳон чемпионати. Боксчиларимизнинг рақиблари маълум

  25.08.2017 12:17
  0
  692
Бокс. Жаҳон чемпионати. Боксчиларимизнинг рақиблари маълум

Бугун Германиянинг Гамбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатига старт берилади.

Кеча мусобақанинг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва унда боксчиларимиз нечинчи даврадан рингга кўтарилишлари ҳамда рақиблари номи маълум бўлди.

Унга кўра, -49 кг вазн тоифасида Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони, дунёнинг энг яхши боксчисига бериладиган Вел Баркер совринининг амалдаги соҳиби Ҳасанбой Дўсматов ўз иштирокини иккинчи босқичдан бошлайди. Спортчимиз 27 август куни украиналик Назар Куротчин ва Коста-Рика вакили Робинсон Родригес жуфтлиги ғолибига қарши рингга кўтарилади.

-52 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз, Осиё чемпиони Жасурбек Латипов эса ўз иштирокини биринчи босқичдан бошлайди. Унинг рақиби Пуэрто-Рико вакили Янкиел Ривера бўлади.

-56 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз, Рио Олимпиадаси совриндори, Осиё чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ўз иштирокини иккинчи босқичдан бошлайди. «Кака» мексикалик Кристофер ва қозоғистонлик Кайрат Ералиев жуфтлиги ғолибига қарши рингга чиқади.

-60 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз, Осиё чемпиони Элнур Абдураимов ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлайди. Унинг рақиби австралиялик Харри Гарсайд ҳамда арманистонлик Карен Тонаканян ўртасидаги жангдан сўнг малум бўлади.

-64 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз, Осиё чемпиони Иқболжон Холдоров ҳам ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлайди. Ҳамюртимизнинг рақиби полшалик Матеж Полски ҳамда колумбиялик Жон Гуттерес ўртасидаги жангдан сўнг малум бўлади.

-69 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз, Рио Олимпиадаси кумуш медаль соҳиби, Осиё чемпиони Шаҳрам Ғиёсов ўз вазн тоифасида биринчи рақам остида сараланди.

У ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлайди. Чарм қўлқоп устамизнинг рақиби украиналик Эвгений Барабанов ҳамда замбиялик Нкумбу Силунгве жуфтлиги ғолиби бўлади.

-75 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз, Осиё чемпиони Исроил Мадримов ўз вазн тоифасида иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлайди.

Чарм қўлқоп устамизнинг рақиби Пуэрто-Рико вакили Луис Родригес ҳамда туркманистонлик Азиз Ачилов ўртасидаги жангдан сўнг маълум бўлади.

-81 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз, Рио Олимпиадаси кумуш медальи совриндори, Осиё чемпиони Бектемир Мелиқўзиев ўз вазн тоифасида иккинчи рақам остида сараланди. Бектемир ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлайди.

Унинг рақиби россиялик Муслим Гаджимагомедов ҳамда колумбиялик Жейссон Варела Монрой ўртасидаги жангдан сўнг малум бўлади.

-91 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Санжар Турсунов ўз иштирокини биринчи даврадан бошлайди. 19 ёшли боксчимизнинг рақиби никарагуалик Жеффри Гонсалес бўлади. Санжар ўз жангини бугун, 25 август куни ўтказади.

+91 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Осиё чемпиони Баҳодир Жалолов жаҳон чемпионатида биринчи рақам остида рингга чиқади

У тўғридан-тўғри иккинчи даврадан баҳсларга қўшилади. Баҳодирнинг рақиби даниялик Кем Ларсен ҳамда анголалик Мбуи Карлос Мациа жуфтлиги ғолиби бўлади.

Бокс бўйича Жаҳон чемпионати жангларини "UzReport TV" телеканалида кузатиб боринг ва боксчиларимизни қўллаб қувватланг!


Манба: www.uzreport.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz