Қайднома

Қидирув

Расман! Неймар «Барселона» устидан ФИФАга шикоят қилди

Расман! Неймар «Барселона» устидан ФИФАга шикоят қилди

  25.08.2017 13:04
  0
  744
Расман! Неймар «Барселона» устидан ФИФАга шикоят қилди

"ПСЖ" ҳужумчиси Неймар "Барселона" клуби устидан ФИФАга расман шикоят ёзди. ФИФА бу хабарни тасдиқлади. 

Маълум бўлишича, "Барселона" Неймарга янги шартнома имзолагани учун мукофот пулининг иккинчи қисмини тўламаган. Унга кўра 25 ёшли ҳужумчи ўтган йилнинг октябрида имзолаган шартномаси учун яна 26 миллион евро мукофот пули олиши лозим бўлган.

Айни вақтда ФИФА бу борада суриштирув ишларини олиб бормоқда. Бироз вақт муқаддам "Барселона" Неймардан ўша шартнома учун тўланган дастлабки мукофот пулини ҳам суд орқали қайтариб олмоқчи бўлгани хабар қилинган эди.

Каталонияликлар янги шартнома учун тўланган 8,5 миллион евро ва қўшимча 10 фоиз устамани Неймардан ундириб олмоқчи.


Манба: www.goal.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz