Қайднома

Қидирув

Клублар ўртасидаги ЖЧ 2021 йил Хитойда ўтказилади

Клублар ўртасидаги ЖЧ 2021 йил Хитойда ўтказилади

  26.08.2017 16:17
  0
  540
Клублар ўртасидаги ЖЧ 2021 йил Хитойда ўтказилади

2021 йил Хитойда жамоалар ўртасида янги чемпионат бўлиб ўтади. Бу ҳақда Mundo Deportivo ФИФА ташкилоти ахборотига асосланиб хабар берди.

Ҳозирда ФИФА янги ташкил этилган мусобақани Конфедерациялар кубоги ўрнига алмаштириш бўйича таклифларни тайёрламоқда ва уни ҳар 4 йилда терма жамоалар ўртасида ҳам ўтказишни режалаштирган.

Маълумот учун, клублар ўртасидаги ЖЧда 24 та жамоа иштирок этади ва улар учтадан 8 гуруҳга бўлинади.

Шундан 12 таси Европа қитъаси, 5 нафари Жанубий Африка ва қолганлари Осиё ҳамда Шимолий Америка минтақасигади жамоаларни ташкил этади. Яна бир ўринга Океания билан бошқа конфедерациялар таснифидаги жамоалар беллашишади.

2021 йилда Европа минтақасидан Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби, ЕЧЛнинг сўнгги 4 йилдаги финалчилари ва УЕФА рейтингидаги энг яхши натижага эга 4 жамоа иштирок этиши мумкин бўлади.


Манба: www.mundodeportivo.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz