Қайднома

Қидирув

«Водий дерби»сида «Қўқон-1912» ишончли ғалабага эришди

«Водий дерби»сида «Қўқон-1912» ишончли ғалабага эришди

  26.08.2017 19:10
  0
  444
«Водий дерби»сида «Қўқон-1912» ишончли ғалабага эришди

Мазкур учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори эди. Умуман олганда, водий дербиси номини олган  ўйинлар шиддатли ва қизиқарли тарзда ўтиши ҳеч кимга сир эмас. Ушбу баҳс ҳам олдинги дербичлардан қолишмади.

Учрашувдаги биринчи ҳужумни “Нефтчи” футболчилари ташкил этишди. 7-дақиқада учрашувда ҳисобни очдик. Жамоамизнинг ажойиб комбинациясини Носир Отақўзиев голга айлантирди.

Носирбек биринчи даврадаги учрашувда ҳам “Нефтчи” дарвозасига тўп киритганди. 12-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришга яқин келишганди.

Мамазулумов бирга-бир вазиятдан унумли фойдалана олмади. 17-дақиқада дарвозамиз олдида хавфли вазият вужудга келди. Ашуров тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

28-дақиқа футболчиларимиз хавфли вазиятни вужудга келтиришди. Сўнгги паллада Юсупов тўпни қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Шундан кейин икки дақиқа ичида футболчиларимиз яна иккита қулай имкониятга эга бўлишди. Бироқ омад ўша вазиятларда фарғоналикларга кулиб боқди. 32-дақиқада Суҳроб Бердиевнинг зарбасини “Нефтчи” посбони катта қийинчилик билан бартараф этди.

Биринчи бўлим шу ҳисобда тугади.

Иккинчи таймни ҳам вакилларимиз шиддатли тарзда бошлашди. 55-дақиқада Мўйдин Мамазулумовнинг боши билан берган зарбаси сал ноаниқ бўлди.

66-дақиқада Мўйдин Мамазулумов жарима майдончаси ичида боши билан аниқ зарба бериб ҳисобни тенглаштирди.

68-дақиқада Носир Отақўзиев бурчакдан оширилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллади.

72-дақиқада Суҳроб Бердиев шериклари бошлаб берган ҳужумни рақиб дарвозасини ишғол этиш билан якунлади.

Учрашувнинг қолган қисмини ҳам юқори савияда ўтказган вакилларимиз дербида ишончли ғалабага эришишди ва очколар сонини 33 тага етказиб олишди.

Футболчиларимиз кейинги  учрашувни 7 сентябрь куни Самарқандда “Динамо”га қарши ўтказади.

Олий лига

19-тур

«Қўқон-1912” – “Нефтчи” – 3:1 (1:0)

Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Голлар: Носир Отақўзиев – 6, 68, Суҳроб Бердиев – 72, – Мўйдин Мамазулумов – 66.

“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 7. Жамшид Ҳасанов (98. Хушнуд Авилов-46), 9. Носир Отақўзиев (11.  Андрей Сидоров – 76), 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац (14. Дониёр Ҳасанов – 63).

Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 5. Жалил Кимсанов, 70. Қувондиқ Рўзиев, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

“Нефтчи”: 1. Ўткир Юсупов, 3. Достон Турсунов, 4. Камрон Кападзе (44. Аброр Исмоилов-78), 10. Мўйдин Мамазулумов, 17. Музаффар Музаффаров, 19. Жасур Ҳасанов, 24. Абдужамол Исроилов (20. Дилёр Эрматов – 65), 32. Мурод Тўйчибоев, 33. Темур Ҳакимов, 71. Алишер Шоғуломов (99. Отабек Ҳайдаров-65), 94. Бобур Йўлдошев.

Захира: 16. Абдумавлон Абдужалилов, 23. Абдураҳмон Аблулҳақов, 38, Карен Абрамов, 70. Мансур Саидов.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz