Қайднома

Қидирув

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 69-сонида

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 69-сонида

  28.08.2017 10:22
  0
  713
Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 69-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 69-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Улуғ арафа ғалаба билан гўзалдир

Юртимиз бўйлаб Истиқлол байрами шукуҳи кезиб юрибди, Ислом дунёси Қурбон ҳайитини нишонлашга ҳозирланмоқда. Футбол мухлисларимиз эса ҳар икки қутлуғ сана сурури баробарида яна бир байрамни тантана қилиш орзуси билан яшамоқдалар.

- Барчаси ватан учун, ортга йўл йўқ

Эртадан кейин Ўзбекистон миллий жамоаси ўз тарихидаги энг муҳим учрашувлардан бирида майдонга тушади. Ухан шаҳрида Хитой терма жамоасига қарши кечадиган ўйинга қизиқиш ҳаддан ортиқ баланд. Бинобарин, унинг натижаси 4 йиллик циклнинг мантиқий якунига айланиши мумкин.

- Ҳуррият самараси ва ёрқин истиқбол

Футболимиз тарихида аҳамиятсиз йилнинг ўзи йўқ. Футболчиларимиз, мураббийларимиз, жамоаларимиз ва ҳаттоки, ҳакамларимиз ҳам миллий спортимиз ривожида ўз ўринлари борлигини исботлашга ҳаракат қилишмоқда. Мустақилликнинг ортда қолган 26 йили давомида буни яхши уддалаган соҳа вакиллари сафи анча кенг. Энг азиз ва улуғ байрамимиз арафасида футболимиздаги ёрқин воқеликлар ва қаҳрамонларга бир назар ташлаш айни муддао, албатта.

- Афонин ва Мусаев фаол

Барча легионерларимизнинг сўнгги учрашувлари ҳақида қисқа-қисқа...

- Ўзгариш вақтинча-ми..?

Миллий жамоамизнинг навбатдаги йиғини туфайли олий лиганинг нақ 3та ўйини бошқа муддатга қолдирилди. Шу боисми, мусобақа жадвалида сезиларли ўзгаришлар кўзга ташланди. Мисол учун, «Бунёдкор» бирданига «Насаф» ва «Пахтакор»дан олдинга чиқиб олди...

- Олабиран Блессинг: «Биринчи вазифа асосий таркибга кириш»

Амалдаги чемпион - «Локомотив» охирги пайтлар легионерлар масаласида  асосий эътиборини Африка бозорига қаратмоқда. Мавсум бошида Ньоре Кризо ва Муҳаммад Коне каби африкалик йигитлар жамоа сафини тўлдиришганди. Давралар оралиғида эса 18 ёшли истеъдод эгаси Олабиран Блессинг Муйива «темирйўлчилар» аъзосига айланди. Хўш, ҳужумкор футболчининг янги жамоадаги ишлари қандай кетяпти? У Ўзбекистон чемпионатига келганидан хурсандми? Яқинда Оларибан билан шу мавзуда суҳбатлашдик.

- Сўз кадри

Ўзбекистон миллий жамоасини ким бошқармасин, кўп такрорланадиган бир сўз  бор - ватанпарварлик...

- Даврон Файзиев: «Савиямиз Хитойникидан паст бўлса, ЖЧга чиқиб нима қиламиз?»

Шу бир ҳафта Ўзбекистон футболи тарихида янги ёрқин саҳифани очиши мумкин. Иккита ўта муҳим ўйин ва ундаги ғалаба миллий жамоамизни ЖЧ-2018 финал босқичига олиб чиқади. Биз олдинда турган икки беллашув юзасидан таниқли футбол шарҳловчиси Даврон Файзиевдан интервью олдик.

- Аҳамиятли палла

Жаҳон чемпионати саралаши якунига етишига оз фурсат қолди, олдинда иккитагина ўйин бор. Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни вақтда Хитойга қарши кечадиган ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Жанубий Корея эса Эрон билан бўладиган учрашувга ҳозирлик кўриш билан банд. Аммо ҳар икки жамоа ҳам бу ўйинлар билан бирга Тошкентда кечадиган сўнгги баҳс ҳақида ўйлаётгани шубҳасиз. Ўзбекистон терма жамоаси 5 сентябрда ўз майдонида Жанубий Кореяни қабул қилади.

- Совуққонлик зарур

ЖЧ-2018 САРАЛАШ БОСҚИЧИ (ОФК). 9-ТУР.

- Туз керакми марҳамат

ФУТБОЛ КЛУБЛАРИ РАСМИЙ ДЎКОНЛАРИДАГИ ЭНГ «АНТИҚА» МАҲСУЛОТЛАР.

- Паулу Фонкеса: «Кўп алданганим боис ёлғон гапирмайман»

Украинанинг амалдаги чемпиони «Шахтёр» янги мавсумни ёмон бошламади - ўтказилган 6 ўйиннинг 5тасида ғалаба ва 1 мағлубият. Тўплар нисбати - 12-4. Хўш, жамоанинг келгусидаги режалари қандай, ўтган йилги ютуқларнинг сири нимада, нега жамоа етакчиларидан бири Александр Кучер ҳозир «Шахтёр»да эмас? Украиналик ҳамкасбларимиз шу каби саволлар билан клубнинг португалиялик мураббийи Паулу Фонсекага мурожаат қилишди.

- Ҳовлиқиб нима кўрдинг, Колья!

ЯНГИ МАВСУМНИНГ ЭНГ АҲМОҚОНО ЖАРОҲАТИ.

- Қайси томон оғирроқ?

АГЕНТЛАР ЎЙИНИ: МЕНДЕШ МИЖОЗЛАРИ VS РАЙОЛА МИЖОЗЛАРИ.

- Гапи бошқа, амали бошқа

НОБИЛ ФАҚИР ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА.

- «Эҳ, агар ҳозир ўйнаганимда-ми

ЎТМИШ ЮЛДУЗЛАРИДАН ЎЗИГА ХОС «ДАЪВО».

- Криштиану Роналда: «Йигитлар, сўровда адашмадингиз!»

«Реал» клуби ва Португалия миллий жамоаси Криштиану Роналду ўз коллекциясидаги «Кумуш футболка»лар сонини 3тага етказгач, журналистлар билан расмий учрашувда ғоят хушчақчақ кўринди. Яққол сезилиб турдики, унга Монако сафари жуда ёқади - соврин кетидан соврин, мукофот кетидан мукофот. У бутун вақт давомида ҳазиллашди, кулди ва энг яхши аёл футболчилар сифатида эътироф этилганларга мақтов ёғдиришдан чарчамади.

- МУХЛИС МАКТУБИ: МУҲИМИ - СЎНГГИ ҚАДАМ

Аввало, барча юртдошларимизни қўшалоқ байрам - Мустақиллик куни ва Қурбон ҳайити билан қизғин табриклайман ва мухлисларни энг муҳим паллада миллий жамоамизни чинакамига қўллаб-қувватлашга чақираман...

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz