Қайднома

Қидирув

Мино Райола: «Месси каби юлдуз ўз қобилиятини бошқа клубларда ҳам синаб кўриши керак»

Мино Райола: «Месси каби юлдуз ўз қобилиятини бошқа клубларда ҳам синаб кўриши керак»

  28.08.2017 17:23
  0
  407
Мино Райола: «Месси каби юлдуз ўз қобилиятини бошқа клубларда ҳам синаб кўриши керак»

Таниқли футбол агенти Мино Райола «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг «Манчестер Сити»га йўл олиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Месси каби юлдуз ўз қобилиятини бошқа клубларда ҳам синаб кўриши керак. Унга чинакам буюклигини исботлаш учун янги тажрибалар зарур.

«Барселона» эса қайта қуриш ишларига муҳтож. Трансферлар бозори ўзгарди. Энди футболчилар клублар эмас, давлатлар томонидан сотиб олинмоқда. Мана, 200 миллион евролик трансфер оддий ҳолатга айланди»,-деди Райола A Bola нашрига берган интервьюсида.

Олдинроқ «Манчестер Сити» Месси учун 300 миллион евро тўлашга тайёрлиги, футболчи эса бошқа клубга ўтишни истаётгани учун шартномасини узайтирмай келаётгани (амалдаги келишуви 2018 йил охиригача мўлжалланган) ва отасининг «шаҳарликлар» билан музокара жараёнини бошлагани ҳақида хабарлар тарқалганди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz