Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон термасининг собиқ футболчиси Россиянинг «Тюмень» клубига бош мураббий бўлди

Ўзбекистон термасининг собиқ футболчиси Россиянинг «Тюмень» клубига бош мураббий бўлди

  30.08.2017 14:26
  0
  793
Ўзбекистон термасининг собиқ футболчиси Россиянинг «Тюмень» клубига бош мураббий бўлди

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси Владимир Маминов «Тюмень» клубига бош мураббий этиб тайинланди.

Россиянинг иккинчи даражали лигасида иштирок этадиган жамоа 42 ёшли мутаҳассис билан бир мавсумга мўлжалланган шартнома имзолаган.

Маминов ўз ишига 30 августдан бошлаб киришади. Унинг «Тюмень» бошқарувидаги дебют ўйини 2 сентябрда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, асли Москвада туғилиб ўсган Маминов 2001-2005 йиллар мобайнида Ўзбекистон терма жамоасида тўп сурган. У юртимиз миллий либосида 12 бор майдонга тушиб, учта голга муаллифлик қилган.


Манба: www.championat.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz