Қайднома

Қидирув

Терма жамоага жалб этилган футболчиларда ўйин амалиёти қандай?

Терма жамоага жалб этилган футболчиларда ўйин амалиёти қандай?

  31.08.2017 09:54
  0
  3785
Терма жамоага жалб этилган футболчиларда ўйин амалиёти қандай?

Хитой термасига қарши кечадиган муҳим ўйин олдидан айрим жиҳатларни сарҳисоб қилиб олиш зиён қилмайди. Хусусан, футболчиларимиздаги ўйин амалиёти қандай эканлигини.

Хўш, миллий жамоа таркибига киритилиб, Чин юртида майдонга тушишга ҳозирлик кўраётганлар жорий мавсум ўз клубларида қандай кўрсаткичлар қайд этишмоқда?

Самвел Бабаян Хитойга 24 нафар футболчи билан йўл олди. Аммо ўйин пайтида фақатгина 23 нафар футболчи рўйхатга киритилади. Шундай экан, Чин ўлкасига кетган ўйинчилардан бири «заявка»дан тушиб қолади.

Айтиш жоизки, сафарга кетган футболчиларнинг 11 нафари легионерлардир. Шулардан Сардор Рашидов, Азиз Ҳайдаров ва Темурхўжа Абдухолиқовлар БАА ва Қатар чемпионатлари старт олмагани боис, ҳозирча ўйин амалиётига эга эмаслар.

Тўғри, улар ўз жамоаларининг ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиб, ҳаттоки, айримлари гол уришга ҳам эришдилар. Хиой суперлигасида фаолият олиб бораётган Егор Кримецга эса «Пекин Гуоан» мураббийлари унчалик ишонч билдиришмаяпти. Чунки у ҳозиргача фақат иккита ўйинда майдонга тушди, холос. Шунга қарамай, Кримец терма жамоага ҳамон чақириламоқда.

Одил Аҳмедов, Анзур Исмоилов ва Фозил Мусаевлар эса ўз жамоалари сафида мунтазам равишда майдонга тушишмоқда. Шу ўринда айтиш жоизки, Аҳмедов, Исмоилов ва Кримецларнинг Хитой чемпионатида тўп суришлари бўлажак учрашувда термамизга қўл келса, ажабмас.

Легионерларимиздан яна бир Александр Гейнрих ҳам «Ордабаси» таркибида ўтган йилдагидек мазмунли ўйин намойиш қила олмаяпти. Жароҳатидан янги фориғ бўлган Виталий Денисов эса «Локомотив» (Москва)нинг жорий мавсумдаги битта ўйинида захирадан майдонга тушди.

«Ростов» аъзосига айланган Элдор Шомуродов деярли барча учрашувларда иштирок этмоқда. Бироқ уни асосан захирадан туширишади. Эрон чемпионати энди бошлангани боис, Сервер Жепаров ҳам унчалик кўп ўйин ўтказмаган. Аммо муҳими, у «Истиқлол» мураббийлари ишончини оқлаб, мухлисларга хуш ёқадиган футбол намойиш қилмоқда.

Миллий чемпионатимизда фаолият олиб бораётганлар ҳақида гапирадиган бўлсак, Самвел Вячеславовичнинг айни пайт энг кучли бўлган ўйинчиларни танлагани гувоҳига айланамиз. Умид қиламизки, бугун ўтказиладиган баҳсда футболчиларимиз бор кучларини ишга солиб, юртимизга уч очко билан қайтишади.

Ж.БОБОХОНОВ Тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz