Қайднома

Қидирув

Роналду гол уриш бобида афсонавий Пелени ортда қолдирди

Роналду гол уриш бобида афсонавий Пелени ортда қолдирди

  01.09.2017 13:32
  0
  1068
Роналду гол уриш бобида афсонавий Пелени ортда қолдирди

Португалия терма жамоаси кеча гуруҳ аутсайдери Фарер ороллари терма жамоасини 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Португалия терма жамоасининг етакчи ҳужумчиси Криштиану Роналду учрашувда ҳисобига хет-трик ёзиб қўйди.

Гап шундаки, Роналду терма жамоадаги голларини 78-тага етказиб олди ва бу борада бразилиялик афсонавий тўпурар ҳужумчи Пелени ортда қолдирди.

Шунингдек, Роналду тез кунларда 84 та гол урган Ференц Пушкашни ҳам ортда қолдириши кутилмоқда.

Криштиану ҳозирда 78 гол билан ироқлик Ҳуссайн Саид билан тенглашиб олди.

Пушкаш тўпурарлар рўйхатида 2 – ўринни эгаллаб турган бўлса, юқори ўринни эронлик Али Даи 109 та гол билан банд этиб турибди.

Маълумот учун, Роналду фаолиятида 48, Португалия терма жамоаси сафидаги 5-хет-трикни қайд этди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz