Қайднома

Қидирув

Гамбург-2017: Шаҳрам яна бир бор қозоқ боксчисидан устун келди

Гамбург-2017: Шаҳрам яна бир бор қозоқ боксчисидан устун келди

  01.09.2017 22:34
  0
  666
Гамбург-2017: Шаҳрам яна бир бор қозоқ боксчисидан устун келди

Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал беллашувлари давом этмоқда.

Бироз аввал Рио Олимпиадаси кумуш медали соҳиби Шаҳрам Ғиёсов (69 кг) финал учун кечган жангини қозоғистонлик Аблайхан Жусуповга қарши ўтказди. Ёдингизда бўлса, ушбу боксчилар Тошкентда ўтган Осиё чемпионати финалида тўқнаш келишган эди.

Ўшанда Шаҳрам ҳакамлар хулосасига кўра ғолиб деб топилган қитъада тенгсиз бўлган эди.

Қозоғистонлик боксчи учун ўзига хос “реванш” жангига айланган бугунги жангда Шаҳрам рақибидан устун эканлигини яна бир бор намойиш этди. Ҳакамлар унинг 4:1 ҳисобидвги ғалабасини қайд этишди.

Шундай қилиб, Ғиёсов ушбу ЖЧда финалга чиққан тўртинчи боксчимиз бўлди. Бунга қадар Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдоров ва Жасурбек Латиповлар финал йўлланмасига эга чиққан эди.

Биздан узоқлашманг. Олдинда яна нафар боксчимиз – Бектемир Мелиқўзиев рингга чиқади.


Манба: www.sports.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz