Қайднома

Қидирув

Терма жамоамиз учун муҳими - сўнгги қадам

Терма жамоамиз учун муҳими - сўнгги қадам

  02.09.2017 09:27
  1
  3064
Терма жамоамиз учун муҳими - сўнгги қадам

Аввало, барча юртдошларимизни қўшалоқ байрам - Мустақиллик куни ва Қурбон ҳайити билан қизғин табриклайман ва мухлисларни энг муҳим паллада миллий жамоамизни чинакамига қўллаб-қувватлашга чақираман.

Ҳа, миллионлаб мухлисларимиз қатори мен ҳам жамоамизнинг охирги расмий ўйинидан хурсанд эмасман. Лекин яқинда интернет орқали россиялик йигитлар билан футбол ҳақида гаплашганимда, улар Ўзбекистон термаси ЖЧга йўл олса, стадионларда мамлакатимиз байроғини ҳилпиратганча бизга ҳам мухлислик қилишларини айтишди.

Энди бир ўйланг, руслар жамоамизга хайрихоҳлик қилаётган пайт ўзимиз бефарқ қараб туришимиз ярашади-ми? Менимча, футболчиларимизнинг энг катта муаммоларидан бири - бу маълум даража  билан чекланиб қолиш.

Яъни кучли клубларимиздаги ҳолатларидан қувониб юраверадилар. Бу нотўғри ёндашув-ку ахир. Футболчиларимиз аслида мудом ўз устиларида ишлаб, Европага интилишлари лозим. Тоғ чўққисини орзу қилмаган альпинист альпинист-ми, ахир?

Терма жамоамиз вакиллари наҳотки, ЖЧда қатнашиш орқали ўзларини кўрсатишни истамасалар? Ўзи бу сафар қуръа бизга жуда омадли келди ва бундан фойдаланиш шарт. Йигитларимизга айтадиган гапим шуки, сизлар ҳеч кимдан кам эмассизлар ва ўзингизни кўрсатадиган вақт келди.

Шу 1та ўйинда тиш-тирноғингиз билан ғалаба йўлида курашсангиз, албатта, ЖЧга борамиз. Биламан, бу нафақат миллионлаб мухлислар орзуси, балки сизларники ҳам.

Демак, сўнгги қадам олдидан барчамиз бирлашайлик. Унутмайликки, энг муҳими, айнан охирги қадамдир.

Авазбек РЎЗИБОЕВ, Бағдод тумани.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Кани эди сиз айтгандай булса. Энди жч18га чикиш, Эрон-Сурия уйини натижасига хам боглик буб колди. Туйдан кейин ногорани кераги булармикан. ...
02.09.2017 12:53

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz