Қайднома

Қидирув

Мексика терма жамоаси Россия Мундиалига йўлланмани қўлга киритди

Мексика терма жамоаси Россия Мундиалига йўлланмани қўлга киритди

  02.09.2017 10:01
  0
  694
Мексика терма жамоаси Россия Мундиалига йўлланмани қўлга киритди

Мексика терма жамоаси Россияда бўлиб ўтадиган 2018 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Саралашнинг навбатдаги ўйинида мексикаликлар Панама терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Мазкур ўйинда ғалаба голи муаллифи «ПСВ» аъзоси саналадиган ёш Ирвин Лосано бўлди.

Қўлга киритилган уч очко эса «ацтеклар»нинг йўлланмага эга чиқишлари учун етарли бўлди.

Мексика ЖЧ-2018га йўлланма олган бешинчи жамоа бўлди. Бунгача Эрон, Япония ва Бразилия термалари мундиал чиптасига эга чиқишганди. Россияга эса мезбон сифатида иштирок кафолатланган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz