Қайднома

Қидирув

Ҳасанбой ва Жасур Латипов кумуш медал билан чекланишди

Ҳасанбой ва Жасур Латипов кумуш медал билан чекланишди

  02.09.2017 21:53
  0
  707
Ҳасанбой ва Жасур Латипов кумуш медал билан чекланишди

Бугун Германиянинг Гамбург шаҳрида давом этётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финал жанглари бўлиб ўтмоқда.

49 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ҳасанбой Дўсматов олтин медал учун кечган баҳсда кубалик Йоханис Аргелагосга қарши рингга кўтарилди.

Кескин ва муросасиз тарзда кечган баҳсда Рио олимпиадаси ва Тошкентда ўтган Осиё чемпионати ғолиби бўлган Ҳасанбой рақибига имконият қолдирмади. Аммо ҳакамларнинг фикри бошқачароқ бўлди. Жанг  давомида ўз устунлигини намойиш этган Ҳасанбой улар қарорига кўра 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва ўз фаолиятида илк бор жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди.

Шунингдек, 52 кг вазн тоифасида ўз жангларини ўтказаётган ҳамюртимиз Жасурбек Латипов финалда яна бир кубалик боксчи Ёсбани Веитиага қарши жанг ўтказди.

Ушбу баҳсда ҳакамлар бир овоздан кубалик боксчисининг ғалабасини қайд этишди.

Шу тариқа 25 ёшли боксчи фаолиятида иккинчи бор жаҳон чемпионатининг кумуш медалларига эга чиқди. 2013 йил Олматада ўтган ЖЧда ҳам Латипов хал қилувчи баҳсда мағлуб бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, бундан бироз олдин 49 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини  ҳимоя қилаётган Ҳасанбой Дўсматов кубалик Ёханис Аргелагосга ҳакамлар хулосасига кўра 2:3 ҳисобида мағлуб  бўлган эди.

Биздан узоқлашманг, боксчиларимиздан Иқболжон Холдоров ва Шаҳрам Ғиёсовлар ҳам бироздан сўнг финал баҳсида рингга чиқишади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz