Қайднома

Қидирув

Машҳур онага юлдузлардан табриклар

Машҳур онага юлдузлардан табриклар

  03.09.2017 16:58
  0
  914

“Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақаларда 23 бор зафар қучган Серене Уильямс 35 ёшида қиз чақалоқни дунёга келтирди. Унинг оналик бахтига эришиши ўз юртида ўтаётган АҚШ очиқ чемпионати авжига чиққан пайтига тўғри келди. Аввало “олтин тўп” маликаси Серена чақалоғини қўлига оларкан, “ Шу даражада ҳаяжондаманки, ҳиссиётларимни таърифлашга сўз тополмайман”, деди. Ўзи сингари теннисчи опаси Винус ҳам жиянли бўлганидан боши осмонда. Шу боис ўша куни ўзгача шижот билан кортга тушган Винус юнонистонлик рақибаси Мария Саккарини 6:3, 6:4 ҳисобида таслим этди.
Серенага шунингдек, мураббийси, бир қатор машҳур шахслар, жумладан, ракетка устаси Рафаэл Надал, қўшиқчи Бейонсе ҳам ижтимоий тармоқ ва телефон орқали табрик йўллашди. Улар орасида испаниялик теннисчи Габринья Мугурусанинг табриги Серенага ҳам ёқиб тушди. Унда шундай дейилган: “Чақалоғинг қизми, ажабо!? У сен каби теннисчи бўлмаслигига умид қиламан. Акс ҳолда...”

Дилмурод Парпиев тайёрлади


Манба: fanatik.com.tr


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz