Қайднома

Қидирув

Белгия жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

Белгия жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

  04.09.2017 09:57
  0
  90
Белгия жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

ЖЧ-2018 саралаши 8-туридан ўрин олган Греция – Бельгия учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар муҳим ғалабани қўлга киритдилар ва ЖЧ-2018 йўлланмасига эга чиқдилар.

Ҳисоб учрашувнинг 70-дақиқасига келиб очилди, Ян Вертонген белгияликларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб Зека мувозанатни тиклашга эришди. Бироқ меҳмонлар шу заҳоти Ромелу Лукакунинг голи билан жавоб қайтардилар.

Шу тариқа Белгия терма жамоаси Европа минтақасида ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритган илк жамоа бўлди.

ЖЧ-2018 саралаши, Европа. 8 тур

Греция – Бельгия 1:2 (0:0, 1:2)

Голлар: 0:1 – 70 Вертонген, 1:1 – 73 Зека, 1:2 – 74 Лукаку.

Греция – Карнезис, Папастатопулос, Манолас, Цавелас, Стафилидис (Ликояннис, 69), Зека, Маньятис (Бакасетас, 85), Самарис, Циолис, Фортунис (Веллиос, 89), Донис.

Бельгия – Куртуа, Вермален, Вертонген, Менье, Алдервейрелд, Феллайни (Дендонкер, 89), Феррейра Карраско (Шадли, 79), Дембеле (Азар, 74), де Брюйне, Мертенс, Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Менье (49), Дембеле (50), Самарис (55), Феррейра Карраско (76), де Брюйне (90).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

«Реал»ни афсуслантирган келишувлар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

  • Сизнингча, Олий лига-2017 ни қайси жамоалар тарк этади?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.