Қайднома

Қидирув

Шин Тэ Йонг: «Бизда ЖЧга чиқиш имконияти гуруҳдаги бошқа жамоалардан кўра яхшироқ»

Шин Тэ Йонг: «Бизда ЖЧга чиқиш имконияти гуруҳдаги бошқа жамоалардан кўра яхшироқ»

  04.09.2017 19:02
  0
  914
Шин Тэ Йонг: «Бизда ЖЧга чиқиш имконияти гуруҳдаги бошқа жамоалардан кўра яхшироқ»

ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида кореяликлар устози Шин Тэ Йонг ва Сон Хён Мин қатнашди.

Даставвал Ўзбекистон Футбол Федерациясига миннатдорлик билдирмоқчиман. Уларнинг ёрдами билан яхши меҳмонхонага жойлашдик, барча шароитлар қониқарли. Кундузи бироз иссиқ, аммо кечаси салқин ва бизга барчаси маъқул.

Ўзбекистон термасининг сафарда Хитойга қарши ўйин натижасини муҳокама қила олмайман. Биз ҳозирча бўлажак ўйин ҳақида ўйлаяпмиз. Жанубий Корея терма жамоаси фақат ғалаба учун майдонга тушади. Бир плей-офф ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. Жанубий Кореяда гуруҳдаги бошқа жамоалардан кўра ЖЧга чиқиш имконияти яхшироқ.

Самвел Бабаянни ҳурмат қилама, у билан муносатимиз яхши. Қатарда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида олимпия терма жамоаларини бошқарганмиз. Ўшанда битта меҳмонхонада турганмиз ва бир-биримизга қарши ўйнаганмиз. Унга бўлган ҳурматим баланд”, – деди Шин Тэ Йонг.

“Ўзбекистонга қарши бир нечта ўйинда майднга тушганман. Менда тажриба етарли. Жамоада муҳит яхши, ҳамма мураббийни ҳурмат қилади ва унга қулоқ солмоқда. Эртага барча футболчилар ғалаба учун майдонга тушади. Ўзбекистонга қарши барча ўйинлар оғир кечган ва бу сафар ҳам осон бўлмайди”, – деб ўз фикрини билдирди Сон Хён Мин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашуви эртага, 5 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан соат 20:00 да бошланади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz