Қайднома

Қидирув

Бакари Санья АПЛдаги фаолиятини давом эттириши мумкин

Бакари Санья АПЛдаги фаолиятини давом эттириши мумкин

  05.09.2017 01:44
  0
  561
Бакари Санья АПЛдаги фаолиятини давом эттириши мумкин

«Лестер Сити» клуби «Манчестер Сити» жамоасининг собиқ ҳимоячиси Бакари Саньяни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Франциялик футболчи ушбу ёзда «шаҳарликлар» сафини тарк этган эди ва ҳозирда эркин агент мақомига эга.

Трансфер мавсуми давомида 34 ёшли ўйинчига «Бенфика», «Спортинг», «Торино», «Бешиктош» ва «Бурсаспор» каби клублардан қизиқиш билдирилди, аммо келишув охир-оқибат амалга ошмади.

ESPN нашрининг хабарига кўра, Санья ўз фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириш вариантини кўриб чиқмоқда. Айтилишича, унга «Лестер» устози Крейг Шекспир шахсан қизиқмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz