Қайднома

Қидирув

«Пичичи» соврини кимга насиб қилади? (+фото)

«Пичичи» соврини кимга насиб қилади? (+фото)

  06.09.2017 00:21
  0
  1583
«Пичичи» соврини кимга насиб қилади? (+фото)

Soccer.ru Лионель Мессининг Испания примерасида Роналдудан кўпроқ гол уришига шубҳа билан қарамоқда. Аммо тўпурарлар пойгасида ушбу жуфтликнинг қатнашиши муқаррар.

Хўш, «Пичичи»ни қўлга киритиш йўлида Лео ва Криштиануга яна қайси футболчилар рақобат тақдим этишлари мумкин? Бугунги фотогалерея айнан шу мавзуга бағишланади.

ЛИОНЕЛЬ МЕССИ («Барселона»)

Ўтган мавсум Ла-лигада: 37та гол (примеранинг энг яхши тўпурари)

Коэффициент: 1.9

КРИШТИАНУ РОНАЛДУ («Реал»)

Ўтган мавсум Ла-лигада: 25та гол (тўпурарлар рўйхатида 3-ўрин)

Коэффициент: 3.5

ЛУИС СУАРЕС («Барселона»)

Ўтган мавсум Ла-лигада: 29та гол (тўпурарлар рўйхатида 2-ўрин)

Коэффициент: 3.5

АНТУАН ГРИЗМАНН («Атлетико»)

Ўтган мавсум Ла-лигада: 16та гол (тўпурарлар рўйхатида 5-ўрин)

Коэффициент: 21.0

КАРИМ БЕНЗЕМА («Реал»)

Ўтган мавсум Ла-лигада: 11та гол (тўпурарлар рўйхатида 10-ўрин)

Коэффициент: 34.0

ГАРЕТ БЭЙЛ («Реал»)

Ўтган мавсум Ла-лигада: 7та гол (тўпурарлар рўйхатида 14-ўрин)

Коэффициент: 51.0

КАРЛОС БАККА («Вильярреал»)

Ўтган мавсум «А» серияда: 13та гол (тўпурарлар рўйхатида 10-ўрин)

Коэффициент: 101.0

ПОЙГАДА КИМ ҒОЛИБ БЎЛАДИ?

Роналду ғалаба қозонса ҳеч ким ажабланмайди, Мессининг номзоди эса ҳозирги вазиятда бироз иккиланишга ундайди. Ўз навбатида, сўнгги саккиз мавсумда Месси ва Роналду жами етти марта ғолиб чиқишган - улардан тўрттаси Лионель, учтаси Криштиану ҳисобига тўғри келади.

Фақат бир футболчи мазкур дуэтни мукофотсиз қолдиришга эришган. 2016 йилги тўпурарлар пойгасида Луис Суарес тенгсиз бўлганди. Аммо кейинроқ Месси ушбу совринни яна ўзига қайтаришга эришди. Таъкидлаш жоизки, 37та гол - сўнгги йиллардаги энг яхши натижа эмас.

Бошқа томондан, Суарес эндиликда Неймарнинг ажойиб узатмаларидан баҳра ололмайди ва «Барселона»нинг мутлақо бошқа ўйин услубига мослашиши лозим.

Қолаверса, Мессининг ҳам ёши ўтиб бормоқда. Аксарият рақиблар уни фақат таянч нуқтасида қўриқлаш лозимлигин тушуниб етишмоқда - ҳозир аргентиналик юлдуз камдан-кам ҳолларда рақибларидан қочмоқда, пас масаласида нуқсонлар бор.

Роналдуни эса ҳал қилувчи ўйинларга асрашлари муқаррар. Боз устига, «Пичичи» соврини португалиялик ҳужумчининг асосий мақсади эканлигига ишониш қийин. Ёки Месси билан ўзаро пойгада ҳисоб 3:4 эканини инобатга олиб, тўпурар бўлишга интилар? Ҳар қандай ҳолатда ҳам, жорий мавсум 2014 йилги ҳолат такрорланиши мумкин.

Ўшанда энг яхши мерган номини қўлга киритиш учун 31та гол кифоя қилганди. Мазкур ҳолатда янги Форланнинг пайдо бўлишини кутиш ноўрин.

Барибир, ғолиб Суарес, Роналду ёки Месси орасидан аниқланиши ҳақиқатга яқинроқ. Хўш, сизнинг бу борадаги фикрингиз қандай?

КЕВИН ГАМЕЙРО («Атлетико»)

Ўтган мавсум Ла-лигада: 12та гол (тўпурарлар рўйхатида 9-ўрин)

Коэффициент: 81.0

ЯГО АСПАС («Сельта»)

Ўтган мавсум Ла-лигада: 19та гол (тўпурарлар рўйхатида 4-ўрин)

Коэффициент: 201.0


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz