Қайднома

Қидирув

Александр Самедов: «ЕЧЛда «Барселона» ёки «ПСЖ»га қарши ўйнашимиз ҳам мумкин эди»

Александр Самедов: «ЕЧЛда «Барселона» ёки «ПСЖ»га қарши ўйнашимиз ҳам мумкин эди»

  07.09.2017 09:59
  0
  506
Александр Самедов: «ЕЧЛда «Барселона» ёки «ПСЖ»га қарши ўйнашимиз ҳам мумкин эди»

Россиянинг амалдаги чемпиони – «Спартак» чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида «Ливерпуль», «Севилья» ва «Марибор» клубларига қарши ўйнайди.

Москваликлар ярим ҳимоячиси Александр Самедов жамоасининг мазкур турнирдаги имкониятлари ҳақида сўз юритди. Унинг сўзларига кўра жамоа 1/8 финалга қадар бора олади.

«Қуръа натижасини ҳамма кўрди. Бу ерда осон ўйин бўлмайди.

«Марибор» гуруҳ аутсайдерими? Бир нарса дейиш қийин. Лекин бир томондан хурсанд бўлдик. Чунки «Барселона» ёки «ПСЖ» каби жамоаларга қарши ўйнашимиз ҳам мумкин эди.

Аммо ҳозир ҳам гуруҳимиз кучсиз эмас. Бу ерда топ клуб - «Ливерпуль» бор. Ҳозирда улар Англияда энг яхши ўйин намойиш қилмоқда.

«Севилья» - испанлар ички чемпионатда бешликка киришда деярли доимо деярли бир хил ҳаракат қилишади. Қолаверса, «Марибор» ҳам бор.

Ўйлайманки, «Спартак» 1/8 финалга чиқа олади. Шундай вазифа белгиланганми? Шундай деса ҳам бўлади. Лекин гуруҳ босқичидан ўтиб олсак, иложи борича узоқроққ боришга интиламиз» - дейди Самедов «Спорт-экспресс» нашрига.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz