Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: «Олмалиқ»нинг ўйин услубини яхши ўрганиб чиққандик»

Рўзиқул Бердиев: «Олмалиқ»нинг ўйин услубини яхши ўрганиб чиққандик»

  09.09.2017 12:56
  0
  579
Рўзиқул Бердиев: «Олмалиқ»нинг ўйин услубини яхши ўрганиб чиққандик»

Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида "Насаф" жамоаси устози Рўзиқул Бердиев иштирок этиб, ўйин ҳақида қуйидаги фикрларини билдирди.

-Бугун биз ғалаба қозониш учун майдонга тушган эдик. Кейинги мағлубиятлардан сўнг бугун асосий вазифамиз ижобий натижани қўлга киритиш эди. Шунинг учун бунга эришдик. Албатта бу биз учун осон бўлмади. “Олмалиқ” жамоасининг ўйинини биласизлар, улар ҳимояда жуда тартибли ўйнашади. Жамоа ўйини асосан яхши ҳимояланиб, рақибни стандарт вазиятлардан жазолаш асосида ташкил этилади.

Буни биз яхши ўрганган эдик. Шундай вазиятларда йигитлар диққат билан ўйнади ва хатога йўл қўйишмади. Умуман олганда бугун бунданда яхшироқ ўйин намойиш этишимиз мумкин эди. Кейинги муваффақиятсизликлар орқали жамоамизда руҳий тушкунлик ва босим пайдо бўлганди. Ўйлайманки, бугунги ғалаба йигитларга бу руҳий ҳолатдан чиқиб кетишига ёрдам беради.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz