Қайднома

Қидирув

Шота Арвеладзе сафардаги биринчи ғалабадан хурсанд

Шота Арвеладзе сафардаги биринчи ғалабадан хурсанд

  09.09.2017 22:29
  0
  757
Шота Арвеладзе сафардаги биринчи ғалабадан хурсанд

Бекободдаги беллашувдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи учрашув хусусида фикрларини билдирди.

- Майдоннинг ҳолати ҳар икки жамоага яхшироқ футбол ўйнашга имкон бермади.

Менимча, учрашувдан аввал уни суғориб олиш керак. Тўп етарли даражада тез юрмагани учун майдонда кураш кўпайди.

Деярли ҳар дақиқада тўхталишларга гувоҳ бўлдик. Ўйинга келсак, менга жамоамнинг интилиши ёқди. Гол ўтказиб юбордик ва жуда тез ўйинга қайта олдик.

Сафарда уч тўп киритиш яхши кўрсаткич. Бугун сафардаги илк ғалабамни нишонладим ва бунинг учун йигитларга миннатдорчилик билдирдим.

Бизга қарши жамоалар бор кучи билан ўйнашмоқда. Бу яхши ҳолат, - деб таъкидлади Шота Арвеладзе.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz