Қайднома

Қидирув

АПЛ, 4-тур. «Сток Сити» «Манчестер Юнайтед»дан очко тортиб олди

АПЛ, 4-тур. «Сток Сити» «Манчестер Юнайтед»дан очко тортиб олди

  09.09.2017 23:37
  0
  596
АПЛ, 4-тур. «Сток Сити» «Манчестер Юнайтед»дан очко тортиб олди

Англия Премьер-лигасининг 4-туридан ўрин олган “Сток Сити” – “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.

Унда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди.

Аввалига Шупо-Мотинг Давид Де Хеа қўриқлаётган дарвозага гол киритиб, ўйинда ҳисобни очди. Орадан бир дақиқа вақт ўтиб, Погба бурчак тўпини бош билан дарвозага йўллади, тўп Рэшфордга тегиб голга айланди.

Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида Ромелу Лукаку ҳисобни 1:2 кўринишига келтирганди, аммо яна ўша Шупо-Мотинг 63-дақиқага келиб учрашувдаги иккинчи голини урди.

Шу тариқа, “Сток Сити” АПЛ пешқадамидан ўз майдонида очко тортиб олди.

Сток-он-Трент, “Британниа Стэдиум” стадиони.

“Сток Сити” – “Манчестер Юнайтед” – 2:2 (1:1)

Голлар: Шупо-Мотинг 43, Шупо-Мотинг 63 - Рэшфорд 45+1, Лукаку 57.

“Сток Сити”: Батленд, Виммер, Кэмерон (Мартинс-Инди, 46), Питерс, Зума, Аллен, Флетчер, Шакири, Хесе (Бераино 75), Шупо-Мотинг, Диуф.

“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Байи, Дармиан, Валенсия, Джонс, Эррера (Марсьяль 72), Матич, Погба, Мхитарян (Лингард 84), Рэшфорд (Мата 72), Лукаку.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz