Қайднома

Қидирув

Одил Аҳмедов: «Краснодар»да кўп жароҳат олишимга мураббий сабаб бўлган

Одил Аҳмедов: «Краснодар»да кўп жароҳат олишимга мураббий сабаб бўлган

  10.09.2017 14:48
  0
  1145
Одил Аҳмедов: «Краснодар»да кўп жароҳат олишимга мураббий сабаб бўлган

Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Хитой футболи ва бош мураббий Андре Виллаш-Боаш ҳақида фикр билдирди.

"Хитойга борганимда Виллаш-Боаш билан гаплашиб жуда хурсанд бўлган эдим. Чунки “Краснодар”да мураббийнинг тажрибасизлиги билиниб қолганди. Ўйиндан эрталаб соат тўртда қайтиб учиб келгач, базага бориб, 3-4 соат тикланиш машқларини бажарардик.

Менинг организмим шундайки, тўйиб ухласам бўлди, жуда яхши тикланаман. Россияда кўп жароҳат олганимга сабаб ҳам шунда.

Шанхайга боргач Виллаш Боаш билан гаплашиб олдим. У “ўз танангни ўзинг яхши биласан, агар машғулотга тайёр бўлмасанг, ўша куни сени озод қиламан.

Ўз танангни ўзинг назорат қил. Нима маъқул бўлишини айтсанг, ўша бўйича ишлаймиз”, деди.

Ҳамма ўзидан ўтганини ўзи яхши билади. Кимдир эрталаб нонушта қилишни истайди, кимдир эса йўқ. Виллаш-Боаш ҳақиқий профессионал ва футболчиларга тўлиқ имконият беради. 

Хитойда катта трансфер амалга оширсанг, шунга яраша солиқ ҳам тўлаш керак. Илгари бундай эмас эди. Шу боис энди катта трансферлар камайиб қолди.

Хитой футбол федерацияси ёшларга эътибор беришга интилмоқда. Улар ўз вақтида яхши мураббий ёки агентлик қилган мутахассислар билан ишлашяпти.

Менимча бу услубнинг келажаги бор ва 5-6 йилда Хитой футболи кучайишига ишонаман. Яна бир нарса, Португалия чемпионатининг биринчи лигасида ҳар бир клубда бир нафардан хитойлик футболчи ўйнаши шарт. Улар билан шартнома шундай бўлган. 

Хитойда менталитет шундайки, улар юлдузларга эргашади. Халк ёки Оскарнинг ёнига келиб, маслаҳат олади. Уларнинг даражасига етиш учун бор куч билан ўйнашади", - дейди Одил Аҳмедов.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz