Қайднома

Қидирув

«Муртоз йиғлади ва Мессининг футболкасини сўради, акаси унга қоғоз-пакетдан футболка ясаб берди». Бир болакай қиссаси

«Муртоз йиғлади ва Мессининг футболкасини сўради, акаси унга қоғоз-пакетдан футболка ясаб берди». Бир болакай қиссаси

  10.09.2017 14:39
  1
  824
«Муртоз йиғлади ва Мессининг футболкасини сўради, акаси унга қоғоз-пакетдан футболка ясаб берди». Бир болакай қиссаси

Афғонистон мамлакати фуқороси, ёш болакай - Муртоза Аҳмади энди ўз давлатида жудаям машҳур бўлиб кетди.

Биринчи марта у ҳақида икки ҳафта олдин маълум бўлганди. Ижтимоий тармоқларда кичкинагина болакайнинг "Месси" ёзуви туширилган қоғоз-пакетдан ясалган футболкада акс этганди. 

Унинг футболкаси худди Аргентина термасининг либосидек бўялган ва унга "10" рақами ҳамда "Месси" деган ёзуви туширилган. 

Аввалига, бу болакайни Ироқнинг Дахук - вайрон бўлган шаҳарчасидан қидиришди. Кейинроқ, бу нарса ростми ёки ёлғон деб, болакайни ҳар ердан излашга тушишди.

Бироз вақт ўтиб, ижтимоий тармоқлар жажжи қаҳрамонининг амакиси - Азим Аҳмади пайдо бўлди ва у беш ёшли жияни ҳақида гапириб берди. Улар Афғонистон фуқороси эканликларини баён қилди. 

Болакайни шу либосда кийинтиришни акаси Хумоюн ўйлаб топган экан. 

"Муртоз гоҳида кечалари уйғониб қолади ва Мессига олиб бор деб, йиғлайди. Мен унга биз қашшоқ қишлоқда яшаймиз, унинг ёнига бора олмаймиз. Футболкасини сотиб олишга қурбимиз етмайди, дейман. Муртоз бўлса йиғлайверади.

Бир кун тинмасдан бир неча кун йиғлади. 

Шундан кейин акаси Хумоюн унга қоғоз-пакетдан футболка ясаб берди. Месси либосини кийиб-оқ, у тинчланди. Хурсанд бўлди", - дейди болакайнинг отаси Ориф Аҳмади CNN нашри берган интервьюсида. 

Мазкур воқеадан кейин Афғонистон футбол федерацияси Мессига мазкур бола билан учрашиш таклифи билан чиқди ва ҳатто федерация Муртозанинг Испанияга бориб келиш харажатларини кўтаришини ҳам маълум қилди.

Яна бир маълумотларга қараганда, Месси шу бола билан албатта учрашишни режалаштирган.

Энди бўлса, Муртозага "Барселона"нинг тўлиқ экипировкаси совға қилинди ва болакай миллий терма жамоа билан машғулотларда қатнашди.

Ота бўлса, ўғлининг келажакда футболчи бўлиб етишишига умид қилмоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Messi bar bir nomer odinda
Messi qirol
10.09.2017 18:58

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz