Қайднома

Қидирув

«Лацио» ўз майдонида «Милан»га қақшатгич зарба йўллади

«Лацио» ўз майдонида «Милан»га қақшатгич зарба йўллади

  10.09.2017 21:35
  0
  636
«Лацио» ўз майдонида «Милан»га қақшатгич зарба йўллади

Италия чемпионатининг 3-турида «Лацио» «Милан» билан ўйнади. Римдаги «Олимпико» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди - 4:1.

Римликлар сафида Чиро Иммобиле ҳет-трик муаллифи бўлди, яна бир гол Луис Альберто ҳисобига ёзилди. «Милан»нинг ягона жавоб голи Риккардо Монтоливо томонидан урилди.

Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда «Лацио» ярим ҳимоячиси Марко Пароло иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.

Эндиликда «Лацио» 7 очкоси билан турнир жадвалида учинчи ўринга жойлашган, «Милан» 6 очко билан 6-ўринда.

Италия чемпионати, 3-тур
Лацио – Милан 4:1 (2:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 38, пенальти Иммобиле, 2:0 – 43 Иммобиле, 3:0 – 48 Иммобиле, 4:0 – 49 Луис Альберто, 4:1 – 56 Монтоливо.
Лацио – Стракоша, де Врей, Раду (Луис Фелипе, 80), Баста, Уоллес (Баштуш, 15), Луис Альберто, Лулич (Лукаку, 65), Милинкович-Савич, Пароло, Лейва, Иммобиле.
Милан – Доннарумма, Мусаккьо, Родригес, Калабрия, Бонуччи, Монтоливо, Биглия, Сусо (Бонавентура, 74), Кессиэ, Борини (Калинич, 56), Кутроне (Чалхонўғли, 56).
Огоҳлантиришлар: Лулич (58), Пароло (70), Бонавентура (88).
Четлатиш: Пароло (90).


Манба: www.soccer.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz