Қайднома

Қидирув

Шаҳрам Ғиёсовга Gentra автомашинаси совға этилди

Шаҳрам Ғиёсовга Gentra автомашинаси совға этилди

  11.09.2017 16:21
  0
  1378
Шаҳрам Ғиёсовга Gentra автомашинаси совға этилди

Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтган бокс бўйича Жаҳон Чемпионатида Ўзбекистон термасига ягона олтин медални -69 килограмм вазн тоифасида жанг қилган Шаҳрам Ғиёсов олиб берганди.

Боксчининг Instagram саҳифасида янги сурат пайдо бўлди. Унда Шаҳрам мураббийи Равшан Хўжаев билан Gentra автомашиналарининг ёнида тургани акс этган.

«Оламспорт» нашрининг қайд этишича, Бухоро вилояти ҳокими чарм қўлқоп устаси ва унинг мураббийини шундай сийлашга қарор қилган.

Вилоят ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Катта раҳмат! Худо хоҳласа, бунданда яхши натижаларни кўрсатамиз. Ватанимизга, илоҳим, кўз тегмасин!

Шаҳрам Ғиёсов Рио—2016 Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритгани учун бунгача Malibu автомобилини қўлга киритганди.


Манба: www.olamsport.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz