Қайднома

Қидирув

Семпличи: «Интер» бу мавсум чемпионлик учун курашади

Семпличи: «Интер» бу мавсум чемпионлик учун курашади

  12.09.2017 02:26
  0
  549
Семпличи: «Интер» бу мавсум чемпионлик учун курашади

СПАЛ клуби бош мураббийи Леонардо Семпличи Италия чемпионати доирасида «Интер»га (0:2) қарши кечган баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Алам қиларли натижа, аммо биз яхши ўйин кўрсатдик. «Интер» – жуда кучли жамоа, мен йигитлардан қўрқмасдан курашишни сўрадим ва улар менга қулоқ солишди. «Интер» чемпионлик учун курашади, бироқ шогирдларимнинг бугунги ҳаракатларини алоҳида таъкидлаган бўлардим.

Лучано Спаллеттининг олдида шляпамни ечаман, у менинг дўстим ва кучли мутахассис. Биз «Интер»га қийинчик туғдира олдик, бизда бир қанча вазиятлар бўлди. Агар биз мана шу руҳда ўйнашни давом эттирсак унда А сериядаги ўрнимизни сақлаб қоламиз», — дейди Семпличи.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz