Қайднома

Қидирув

ПСЖ триоси сафарда «Селтик»га қахшатгич зарба йўллади

ПСЖ триоси сафарда «Селтик»га қахшатгич зарба йўллади

  13.09.2017 02:24
  0
  800
ПСЖ триоси сафарда «Селтик»га қахшатгич зарба йўллади

Европа Чемпионлар лигасининг “В” гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Селтик” – ПСЖ учрашуви якунига етди.

Унда ПСЖ жамоаси сафарда ўйнаган бўлишига қарамай, Шотландия чемпиони “Селтик” дарвозасига роппа-роса бешта гол уриб йирик ғалабага эришди.

19-дақиқада Неймар ҳисобни очган бўлса, 34-дақиқада Мбаппе, 40-дақиқада Эдинсон Каванилар ўйин натижасини деярли ҳал қилиб бўлишди.

Ундан ташқари “Селтик” футболчиси Лустиг 83-дақиқада ўз дарвозасига гол уриб, ҳисоб йирикроқ кўриниш олишига ҳиссасини қўшди.

Голларга тўймаган ПСЖ ўйин охирига қадан яна гол уриш илинжида бўлди ва натижада 85-дақиқага келиб Кавани Кевин Гордон қўриқлаётган “Селтик” дарвозасини ишғол қилди.

Шу тариқа учрашувда, дунёнинг энг қиммат футболчиси ҳисобланмиш Неймар ва унинг шериклари Мбаппе, Каванилардан ташкил топган “трио” сафарда “Селтик”ни янчиб ташлади.

Глазго, “Селтик Парк” стадиони

“Селтик” - ПСЖ - 0:5 (0:2)

Голлар: Неймар 19, Мбаппе 34, Кавани 40 (пен), 86, Лустиг 83 (автогол), Эдинсон Кавани 85.

“Селтик”: Гордон, Шимунович, Робертс (Форрест 78), Браун, Гриффитс (Эдуар 69), Синклейр, Армстронг, (Рогич 46) Нтчам, Лустиг, Ралстон, Тирни.

ПСЖ: Ареола, Силва, Маркиньос, Верратти, Мотта, Кавани, Неймар, Курзава, Рабьо (Дракслер 61), Мбаппе (Ло Селсо 84), Алвес.

Огоҳлантиришлар: Шимунович 39, Ралстон 53, Неймар 76.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz