Қайднома

Қидирув

UZREPORT TV йилнинг энг муҳим жангини жонли эфирда намойиш этади

UZREPORT TV йилнинг энг муҳим жангини жонли эфирда намойиш этади

  13.09.2017 13:00
  0
  1292
UZREPORT TV йилнинг энг муҳим жангини жонли эфирда намойиш этади

17 сентябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги машҳур T-Mobile аренасида профессионал бокс бўйича йилнинг энг муҳим жангларидан бири бўлиб ўтади.

Энг нуфузли WBA, WBC, IBF ва IBO йўналишларида жаҳон чемпиони, бирор марта мағлубиятга учрамаган қозоғистонлик Геннадий Головкин ҳамда The Ring версияси бўйича вазн тоифасидан қатъий назар дунёнинг энг кучли боксчиси мексикалик Сауль Канело Альварес ўзаро рингга чиқишади.

Бутун жаҳон бокс мухлисларининг катта қизиқишига сабаб бўлаётган ушбу бокс кечасининг эксклюзив трансляция ҳуқуқини UZREPORT TV қўлга киритди.

Демак, 17 сентябрь, якшанба, соат 8:00дан бошлаб мухлислар Головкин – Альварес жангини жонли эфирда томоша қилишлари мумкин.


Манба: www.uzreport.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz