Қайднома

Қидирув

Румменигге Роберт Левандовкини танқид остига олди

Румменигге Роберт Левандовкини танқид остига олди

  14.09.2017 16:17
  0
  549
Румменигге Роберт Левандовкини танқид остига олди

«Бавария» клуби раҳбарларидан бири Карл-Хайнц Румменигге жамоа ҳужумчиси Роберт Левандовскини танқид остига олди.

Ҳужумчи ҳозирги футболда клубга содиқликдан кўра, пул ва ютуқлар муҳим рол ўйнашини ва «Бавария» молиявий томондан «ПСЖ» ва «Барселона» клубларига тенг кела олмаслигидан афсусланишини айтган. Шунингдек, польшалик ўйинчи мюнхенликларнинг ёздаги Осиё турнесини ҳам танқид остига олган.

«Агар у бизнинг Осиё бўйлаб ўтказилган турнедан норози бўладиган бўлса, унда шуни айтишим мумкинки, унинг орзусидаги жамоа, «Реал» ёзнинг 24 кунини жазирамада ўтказди – бу бизнидан икки баробар кўп.

У мана шу гапларни айтганидан афсусдаман. Биламан, бу гапларнинг ортида унинг агенти Маик Бартель турибди. Футболчида 2021 йилга қадар мўлжалланган шартнома бор, бахтга қарши у ерда товон пули ҳақидаги банд йўқ» – дейди Румменигге.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz