Қайднома

Қидирув

Лионель Мессининг қиёфа эволюцияси (фотогалерея)

Лионель Мессининг қиёфа эволюцияси (фотогалерея)

  15.09.2017 00:21
  0
  9558
Лионель Мессининг қиёфа эволюцияси (фотогалерея)

Лионель Месси Испания примероси 2-турида пенальтидан гол уролмади, аммо кейинчалик «дубль» қайд этиб, алоҳида кўрсаткични расмийлаштирди.

Тўғрироғи, Европанинг энг кучли 5та чемпионатида 350та гол маррасига етган иккинчи футболчи бўлди. Рекордчи - Герд Мюллер ҳисобида 365та гол борлигини инобатга олсак, аргентиналик даҳочанинг жорий йил якунигача бу рейтингда 1-ўринга кўтарилиши эҳтимоли катта.

Ла-лигада урилган 350та гол унинг муаллифи шарафига фотожамланма тайёрлашга арзийди, албатта. Шуни эътиборга олиб, Лео қиёфаси эволюциясини бош мавзу сифатида танладик.

Ахир у турли-туман сиймога кирсада, футболда энг яхшилардан бири эканлигини исботлашдан чарчамаяпти.

* Лионель Месси 18 ёшда. Буюк йўлнинг бошланиши. Леони олдинда беҳисоб голлар ва совринлар, шунингдек, соч турмаги масаласида турли тажрибалар кутиб турарди.

* Йирик турнирга қуръа ташлаш маросими. ЖЧ-74 вақти урф бўлган соч турмаги.

* Месси 2006 йили сочига «эрк» берди ва бунинг самараси тезда кўринди - ретро услуби.

* Лионель кейинчалик «Лос-Анжелес Гэлэкси» ўйинида бошида боғич билан ҳаракатланган Дэвид Бекхэмни кўрдию, буни дарҳол ўзида синаб кўрди.

* Олимпиада-2008. Месси қулоқлари кўринмаётганига эътибор қаратди, чоғи, ҳаммасини ўзига хос тарзда тўғрилашга қарор қилди.

* Футболчи Пекиндан қайтгани ҳамоно сартарош хизматига мурожаат этди. Бунинг сабаби номаълум, аргентиналик ҳужумчи эҳтимол, янги соч турмаги танлаш жараёнида аввалги суратларига назар ташлагандир...

* Албатта, соч ўсишдан тўхтамайди. 2009 йилга келиб, Лео яна узунсоч бўлди. Тўғри, буни унча билинтиргани йўқ.

* Умуман, Пекин ҳавоси Лионелнинг турмаги бўйича «ижоди» жуда яхши таъсир қилади. 2010 йилнинг ёзи: «Барселона»нинг ўртоқлик ўйини.

* Лео ЧЛ-2011 финали олдидан аввалига ҳаммани 3 кунлик қиёфаси билан ҳайратлантирди, кейин эса «МЮ» дарвозасига ғалаба голини йўллади.

* 2011 йилнинг ёзи - Лео бирданига ёқимтой йигит сиймосига кирди ва бир неча мавсум шу кўринишда қолди. Ҳаттоки, жаҳоннинг энг яхши футболчиси ниҳоят, ўз имиджини топгандек таассурот қолдирди.

* Неймар билан дўстлашув эса ҳаммасини яна ўзгартирди: янгича соч турмаги ва турли татуировкалар...

* Ҳамма бу қиёфага кўниккан пайт аргентиналик мутлақо кутилмаган тарзда соқолини ўстирди. Тўғри, кўпчилик Лео бу «мода»га узоқ вақт содиқ қолмаслигини тахмин қилганди, аммо...

* Асосий инқилоб! Месси 2016 йилнинг ёзида шунчаки, малласоч (тўғрироғи, оқсоч)га айланди-қўйди. Қанақасига, нима сабабдан...? Унга Аргентина термасининг финалдаги яна бир мағлубияти қаттиқ таъсир қилди, шекилли.

* Мавсум давомида Лео эски ҳолатига қайтадигандек кўринди, аммо 2017 йил бошида соқолини янада ўстирди. Фаолиятидаги энг муҳим мавсум арафасида эса Леонинг имидж бўйича ёрдамчиларидан бири, яъни Неймар Парижга йўл олди ва у бошқа тажрибага қўл урмади, ҳозирча...

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz