Қайднома

Қидирув

Ўсмирларимиз Ар Риёдга жўнаб кетишди

Ўсмирларимиз Ар Риёдга жўнаб кетишди

  15.09.2017 12:39
  0
  590
Ўсмирларимиз Ар Риёдга жўнаб кетишди

Шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учрашувларини ўтказади.

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги жамоа Тошкентда сўнгги ўқув-йиғин мағшулотларини ўтказиб, саралаш ўйинларида иштирок этиш учун бугун Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёд шаҳрига учиб кетди. Аввалроқ хабар берилганидек, терма жамоа бош мураббийи мазкур саралаш баҳсларида иштирок этиш учун таркибга 22 нафар футболчини жалб этган.

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар термаси “А” гуруҳида мезбон Саудия Арабистони, Баҳрайн, Иордания ва Шри-Ланкага қарши баҳс олиб боради.

Таъкидлаш лозим, бугун терма жамоа вакилларини Осиё Чемпионати саралашига кузатиш учун ЎФФ раҳбарияти ҳам ташриф буюрди. ЎФФ вице-президенти Шоакрам Исроилов раҳбарият номидан сўзга чиқиб, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига саралаш баҳслари олдидан омад тилади ва ушбу баҳсларда муваффақтли иштирок этиб, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишига тилак билдирди. Шунингдек, ЎФФ раҳбарияти номидан Асқар Толибжонов ҳамда ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магаметов ҳам терма жамоа делегациясига саралаш баҳслари олдидан омад тилашди.

U-16 ОЧ–2018 саралаши
“А” гуруҳи ўйинлари

16 сентябрь, шанба

19:15 Шри-Ланка – Баҳрайн
22:15  Иордания – Саудия Арабистони

18 сентябрь, душанба

19:15  Баҳрайн – Ўзбекистон 
22:15  Шри-Ланка – Иордания

20 сентябрь, чоршанба

19:15  Ўзбекистон – Шри-Ланка 
22:15  Саудия Арабистони – Баҳрайн

22 сентябрь, жума

19:15  Иордания – Ўзбекистон 
22:15 Саудия Арабистони – Шри-Ланка

24 сентябрь, якшанба

19:15  Баҳрайн – Иордания
22:15  Ўзбекистон – Саудия Арабистони

Эслатма: Ўйин соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz