Қайднома

Қидирув

Хави: «Месси энг яхши футболчи, уни ҳеч ким билан тенглаштириб бўлмайди»

Хави: «Месси энг яхши футболчи, уни ҳеч ким билан тенглаштириб бўлмайди»

  15.09.2017 19:28
  0
  924
Хави: «Месси энг яхши футболчи, уни ҳеч ким билан тенглаштириб бўлмайди»

«Барселона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Хави жамоа ҳужумчиси Лионель Месси ва «Реал» форварди Криштиану Роналдунинг устун жиҳатлари ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Месси жамоавий ўйинда ҳам, индивидуал жиҳатдан ҳам энг маҳоратли футболчи ҳисобланади. У ҳаммасини аъло даражада бажара олади. Агарда мураббий «Тўп йўқотилиши билан ҳамма ҳимояга қайтсин деса, Месси бу борада ҳам энг яхши бўлар эди.

Агарда Роналдудан бир-икки тўп узатиш услубида ўйнашни сўрасангиз, у бу борада энг яхшиси бўлиши мумкин. Роналду гол уриш бўйича тенгсиз.

Ҳа, бу борада жуда кучли. Роналду тарихий футболчи. Лекин Мессини ҳеч ким билан тенглаштириб бўлмайди. У «Барселона» таркибида ҳам энг кучли футболчи.

Агарда у Диего Симеоне бошчилигидаги «Атлетико»да тўп сурганида ҳам барибир энг кучли бўларди»,-деди Хави.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz