Қайднома

Қидирув

Легионерлар: БААда ўзбек дербиси, Турсунов жамоаси ютқазди, Анзурда эса яна гол

Легионерлар: БААда ўзбек дербиси, Турсунов жамоаси ютқазди, Анзурда эса яна гол

  16.09.2017 10:01
  0
  990
Легионерлар: БААда ўзбек дербиси, Турсунов жамоаси ютқазди, Анзурда эса яна гол

Биласиз, бир қатор футболчиларимиз осиёнинг турли чемпионатларидан тўп суришади. БАА ва Қатар чемпионатлари карвони кеча йўлга чиқди.

Қуйидаги айнан уларнинг охирги ўйинлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

БАА

БАА чемпионатининг 1 тур учрашувларига старт берилди.

Кечаги кунга умумий учта ўйин белгиланган бўлиб, булар орасида Сардор Рашидов тўп сурадиган «Ал-Жазира» Азиз Ҳайдаров ўйнайдиган «Ажман»га қарши баҳс олиб борди.

Мазкур ўйинни Сардор асосий таркибда бошлаб тўлиқ ўйнаган бўлса, Азиз Ҳайдаров иккинчи бўлимда сафга қўшилди.

Учрашув 2:1 ҳисобида жазираликлар фойдасига ҳал бўлди.

Маълумот учун айтиб ўтамиз «Ал-Жазира» мамлакатнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.

«АЛ-ЖАЗИРА»-«АЖМАН»-2:1 (1:0)

Голлар: Али Мабҳут (16), Ромариньо (80) – Волид Холид (62).

Ал-Жазира: Али Ҳасиф, Фарис Жума, Мусаллам Фаёз, Сақир ал Отаиби, Лассана Диарра (Муҳаммад Жамол, 60), Муборак Буссуфа, Ромариньо, Сардор Рашидов, Рашид Обаид, Халфан Муборак (Аҳмад Халил, 71), Али Мабҳут (Салим Алиди, 58).

Ажман: Али ал Ҳосани, Ҳасан Захрон (Муҳаммад ал Антали, 86), Волид ал Яммаҳи, Муҳаммад Аббос, Муҳаммад Халифа (Волид Холид, 56), Муҳаммад Аҳмад, Абдулло Малалла, Муҳаммад Сабил, Ҳусайн Абдулраҳмон (Азиз Ҳайдаров, 46), Адеилсон, Бакари Коне.

ХИТОЙ

Шунингдек кеча Хитой суперлигасининг 25 тур учрашувлари старт олди.

Унда терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов ўйнайдиган «Чанчунь Ятай» сафарда «Тьянжин Теда»га қарши баҳс олиб бориб, йирик – 1:5 ҳисобида ғалабага эришди. Қувонарлиси, Анзур Исмоилов жамоасининг биринчи голига муаллифлик қилган.

Эслатма, марказий ҳимоячимиз ўтган турда ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйганди.

«ТЬЯНЖИН ТЕДА»-«ЧАНЧУНЬ ЯТАЙ»-1:5 (0:3)

Голлар: Ли Юанйи (90+2) - Анзур Исмоилов (25), Мариньо (38), Йу Руи (43), Фан Хиадонг (48), Одион Игало (69).

Чанчунь Ятай: Йи Фан, Анзур Исмоилов, Фан Хиаодонг, Йу Руи (Ян Яки, 87), Сун Жие, Ду Зеню, Занг Хиаофей, Ян Фенг (Ли Гуанг, 67), Хе Чао, Одион Игало, Мариньо (Зоу Деди, 72).

ҚАТАР

Кеча Қатар Юлдузлар лигаси ҳам старт олди.

Бунда Санжар Турсунов ўйнаётган «Ал-Ҳурайтият» «Умм Салал» майдонига сафар уюштирди ва 3:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бу ўйинда Санжар тўлиқ, 90 дақиқа ҳаракат қилди.

«УММ САЛАЛ»-«АЛ-ҲУРАЙТИЯТ»-3:1 (2:0)

Голлар: Исмоил Маҳмуд (29), Янник Сагбо (40-пенальти), Абдулазиз Муҳаммад (90+2) – Маҳди ал Ҳаммаси (71).

Ал-Ҳурайтият: Аҳмад Абдулҳай (Абдулраҳмон Месба, 80), Саид Насруллоҳ, Муҳаммад Абдуллоҳ, Маҳди ал Ҳаммаси, Сауд Носир, Жосуе Мохи, Ануар Диба (Маҳмуд Саад, 67), Рачид Тиберканин, Муҳаммад Абдулрааб (Абдулазиз ал Ансори, 46), Санжар Турсунов, Муҳаммад Салам.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz