Қайднома

Қидирув

Жанлуижжи Буффон фаолиятини АҚШ ёки ФИФАда давом эттириши мумкин

Жанлуижжи Буффон фаолиятини АҚШ ёки ФИФАда давом эттириши мумкин

  16.09.2017 18:22
  0
  1183
Жанлуижжи Буффон фаолиятини АҚШ ёки ФИФАда давом эттириши мумкин

Туриннинг “Ювентус” клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон катта эҳтимол билан 2017/18 мавсумда фаолиятини якунлайди. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, 39 ёшли посбон кейинги фаолиятини “Ювентус”, Италия футбол федерацияси ёки ФИФА ташкилотида давом эттириши мумкин.

Агар Буффон “Ювентус” структурасида қоладиган бўлса, унда маслаҳатчи директор лавозимида иш бошлайди.

Италия футбол федерацияси эса фахрий дарвозабонга маъмурий лавозимни беришга тайёр.

ФИФА президенти Жанни Инфантино эса Жанлуижига  футболни ривожлантириш бўйича маслаҳатчи лавозимини таклиф этишни режалаштирган.

Шунингдек, Буффон фаолиятини АҚШнинг MLS лигаси клубларининг бирида давом эттириши мумкин. Тажрибали дарвозабоннинг хизматларига ҳозирда “Нью-Йорк Сити” клуби қизиқиш билдирмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz