Қайднома

Қидирув

Андрей Микляев: «Насаф» ғалабага ҳақлироқ ўйин кўрсатди

Андрей Микляев: «Насаф» ғалабага ҳақлироқ ўйин кўрсатди

  17.09.2017 10:45
  0
  515
Андрей Микляев: «Насаф» ғалабага ҳақлироқ ўйин кўрсатди

“Насаф” – “Локомотив” учрашуви якунлангач ўйин якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Локомотив” жамоаси устози Андрей Микляев иштирок этди ва қуйидаги фикларини билдириб ўтди.

-Сўзимни бошида “Насаф” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Шунингдек Бердиевни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози унвони билан тақдирлангани билан ҳам муборакбод этаман.

Албатта бу юксак унвон, бу биз учун ҳам ёқимли. Бу Президентимиз Ш.М.Мирзиеёвнинг биз мураббийларга бўлган катта эътиборлари деб, биламан.  

Энди бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсам, бугунги ўйин мухлисларга жуда ёқди деб, ўйлайман. Ҳар иккала жамоа чиройли ва шиддатли ўйин намойиш этишди. Улар ҳаммамизни ҳаяжонда ушлаб туришди, Тўғриси, 90 дақиқа қандай ўтиб кетганлигини ўзим ҳам сезмай қолдим.

Албатта бундай муҳитда, бундай стадионда ва майдонда ўйнаш ҳар қандай жамоа учун ёқимли. Аммо афсуски биз бугун дастлабки 10 дақиқада ўйинни бериб қўйдик, бунда майдон эгаларининг кўрсатган катта босимига қарши тура олмадик.

Хатомиз туфайли ҳисобда орқада қолдик. Шундан сўнг ўйин барқарорлашди. Ҳаттоки ҳисобни тенглаштиришда имконлар ҳам бўлди. Аммо бугун бизга омад етишмади. Ўйин охирида биз таваккал қилишга мажбур бўлдик.

Ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумга ўтиб кетдик. Бунда ҳимояда хатога йўл қўйдик, оқибатда дарвозамиздан иккинчи голни ўтказиб юбордик. Бугунги ўйинда “Насаф” футболчилари бизга нисбатан ғалабага ҳақлироқ ўйин кўрсатишди.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz