Қайднома

Қидирув

ПСЖ автоголлар эвазига «Лион»ни мағлуб этди

ПСЖ автоголлар эвазига «Лион»ни мағлуб этди

  18.09.2017 02:44
  0
  698
ПСЖ автоголлар эвазига «Лион»ни мағлуб этди

Франция чемпионатининг 6-туридан ўрин олган «ПСЖ» – «Лион» учрашуви ўз ниҳоясига етди.

«Парк де Пренс» стадионида кечган баҳс мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

75-дақиқада парижликлар ярим ҳимоячиси Жовани Ло Чельсо рақибини усталик билан алдаб ўтиб тўпни жарима майдони ичига йўллади, тўп меҳмонлар ҳимоячиси Марселонинг оёғига тегиб дарвозадан жой олди.

86-дақиқада Килиан Мбаппе Неймарнинг пасидан сўнг дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, франциялик ҳужумчининг зарбасини дарвозабон қайтарди, бироқ қайтган тўп ҳимоячи Жереми Морелга тегиб бўш қолган дарвозадан жой олди.

Шу тариқа, «ПСЖ» (18 очко) Франция чемпионатидаги кетма-кет олтинчи ғалабасини қўлга киритди ва мусобақа жадвалини бошқариб бормоқда.

Франция чемпионати, 6-тур

ПСЖ – Лион 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 75, автогол Марсело, 2:0 – 86, автогол Морель.

ПСЖ – Ареоля, Тиаго Силва, Курзава (Берчиче, 73), Дани Алвес, Кимпембе, Дракслер (Ло Чельсо, 72), Рабьо, Мотта, Неймар, Мбаппе, Кавани.

Лион – Антони Лопеш, Марсело, Менди, Тете, Морель, Траоре, Ндомбеле (Мартинш Перейра, 72), Фекир, Тузар, Депай (Ауар, 90), Диас (Корне, 63).

Огоҳлантиришлар: Мотта (45), Фекир (55), Неймар (76), Менди (79), Тиаго Силва (81).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz