Қайднома

Қидирув

Карвахаль «Леванте» футболчисини «маймун»га қиёслади (видео)

Карвахаль «Леванте» футболчисини «маймун»га қиёслади (видео)

  18.09.2017 17:21
  0
  707
Карвахаль «Леванте» футболчисини «маймун»га қиёслади (видео)

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Даниэль Карвахаль ирқчиликда айбланмоқда.

Гап шундаки, Карвахаль Испания Ла-Лигасининг 3-тури доирасидан ўрин олган “Леванте”га қарши учрашув (1:1) нинг 66-дақиқасида рақиб ярим ҳимоячиси Хефферсон Лерма “маймун” дея ҳақоратлаган.

Бироқ ҳақоратли сўзларни учрашув ҳаками Алехандро Хосе Эрнандес эшитмасдан қолган, лекин Карвахалга қўпол ўйини учун сариқ карточка кўрсатган.  

Маълум бўлишича, учрашувни бошқарган ҳакам ўйин қайдномасига мазкур ҳолатни ёзмаган. Испания Ла-Лигаси тартиб-интизом қўмитаси эса ўз-ўзидан ушбу воқеа юзасидан изланишларни бошлаб юборган.

Шунингдек, Хефферсон Лермага ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Марсело томонидан қўполлик ишлатилди ва “қироллик клуби” футболчиси 89-дақиқада майдондан четлатилди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz