Қайднома

Қидирув

Энди хулоса чиқарилар...

Энди хулоса чиқарилар...

  20.09.2017 09:31
  0
  1620
Энди хулоса чиқарилар...

Афсуски, бу сафар ҳам ҳар 4 йилда эшитиладиган «мусиқа» янгради - миллий жамоамизни тақдирнинг ўзи охиригача қўллади, аммо футболчиларимиз, аниқроғи, мураббийларимиз, янада тўғрироғи, масъул мутасаддиларимиз ажойиб имкониятдан яна фойдалана олишмади.

Ҳа, кўпчилик Самвел Бабаянни бош айбдор сифатида кўрсатяпти. Аммо уни бош мураббий лавозимига тайинлаган, натижалар салбийлашган ва ўйинда маза қолмаган пайт ҳам кўзини очмаган федерация раҳбарияти-чи?

Бош айбдор вақтида вазиятни тўғри баҳолай олмаган ва тегишли чоралар кўрмаган ЎФФ эмасми? Йўқ, Бабаянни оқламайман асло, лекин у ўзи айтганидек, жамоани шахсий қарашлари бўйича бошқарди.

Бу қарашлари мамлакат термасини бинойидек олдинга бошлаш учун мувофиқ эмаслиги эса олдиндан тайин эди кўпчиликка. Фақат ЎФФ мўъжизадан умид қилдими ёки бошқа нарсадан, ҳар ҳолда, охиригача жим қараб турди.

Ўзи бизга тўғри хулоса чиқариш хислати етишмаяпти. Мисол учун, Вадим Абрамов ва Миржалол Қосимов билан бўлган тажриба яна такрорланди. Яъни олимпия термаси ҳам Бабаянга топширилди.

Энг ачинарлиси, у ҳам ўтмишдошлари каби ҳар икки йўналишда вазифани бажаролмади. Хўш, айтингчи, бундай ҳолатда ким жавоб бериши керак - мислсиз ваколатга эга бўлган мураббийми ёки битта хатони қайта-қайта такрорлаган раҳбарият?  Эҳ, хатолардан тўғри хулоса чиқаришни қачон ўрганарканмиз-а...?!

Юнусхон АСҚАРОВ, Косонсой шаҳри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz