Аввал хабар берганимиздек, футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян олдига қўйилган вазифа (терма жамоани 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига олиб чиқиш) ни бажара олмагани учун эгаллаб турган лавозимидан бўшатилганди.
Жорий йилнинг 12 сентябрь куни эса Ўзбекистон футбол федерациясига янги президент Умид Аҳмаджонов сайланганди.
Ўзбекистон футболи бошига келган янги раҳбар куни кеча мамлакатнинг исталган чеккасидаги фуқаролар билан мулоқот кўпригини яратиш мақсадида виртуал қабулхона очгани ҳақида ҳам хабар бериб ўтгандик.
Эндиликда федерациянинг янги раҳбарияти Ўзбекистонда футболни тубдан ислоҳ қилишнинг янги режаларини ишлаб чиқмоқда.
Унга кўра федерация олдида зудлик билан ҳал қилинадиган 5 та устувор масаланинг илк босқичи Ўзбекистон терма жамоасига мураббийни хориждан чақириш ҳисобланади.
“Айни пайтда янги раҳбарият миллий терма жамоага бош мураббий тайинлашда фақат хорижлик мураббийлар номзодини кўриб чиқаётганлигини маълум қиламиз”, - дейилади футболни тубдан ислоҳ қилишнинг янги режалари дастури баёнотида.
Шунингдек, Ўзбекистон футбол федерацияси Матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаев кутилаётган ўзгаришлар ҳақида саволларга жавоб берди.
“Ўзбекистон футбол федерациясида айни вақтда тизимли ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Мазкур ўзгаришлар якунига етмагунга қадар ҳеч қандай расмий ахборот бера олмаймиз.
Барча иш якунига етгандан сўнг ЎФФ томонидан махсус баёнот берилади. Ушбу баёнот яқин кунларда федерациянинг расмий сайти орқали маълум қилинади ва унда Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи ҳамда бошқа масалаларга атрофлича тўхталинади.
ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов ҳам шундан сўнг матбуот анжуманида иштирок этиши ва журналистлар саволларига жавоб бериши режалаштирилган”, - дейди Санжар Ризаев.
P.S.: ЎФФнинг янги раҳбариятидан терма жамоага кимни мураббий этиб тайинлашидан қатъий назар хатога йўл қўймасликларини сўраган бўлардик.
Акмал Эшонхонов
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20